Фото: Instagram / @xurshid_rasulov_official_
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хуршид Расулов MY5 телеканалининг «Омон—Омон» кўрсатувига берган интервьюсида Россиянинг таниқли телебошловчиси Андрей Малахов нега уни шошилинч Россияга чақиргани ҳақида сўзлаб берди.
«Яқинда бизни Россияга, ‘Привет Андрей’ кўрсатувига чақиришди. Россия халқ шоири Роберт Рождественскийнинг шеърини қўшиқ қилиб куйлагандим. Аслида бу қўшиқни бошқа инсон, Грузия халқ артисти Ваҳтанг Кикабидзе ижро этган. Бу қўшиқ ‘Мои года, моё богатство’ деб номланади, ‘Миминo’ фильмини кўрганлар яхши билади. Ваҳтанг Кикабидзе фильмда роль ҳам ижро этган. Қисқаси, шу қўшиқ маъқул келди шекилли, ўзлари илтимос қилишди. Мен бордим, кўрсатувда қатнашдим.
Битта яхши томони бўлдики, хурсанд бўлдим Россия халқ артистлари ўтириб бу қўшиқ сеники бўлибди, ижроси яхши бўлибди деб айтишди. Ҳаттоки ноталарини ҳам ўзгартирганим йўқ. Кўрсатув Роберт Рождественский таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан суратга олинди, унинг шеърларини қўшиқ қилган МДҲ давлатлари хонандалари ҳаммаси таклиф қилинди. Ваҳтанг Кикабидзе кексайиб қолгани учун кўрсатувга кела олмади» —, дейди Хуршид Расулов.
Хуршид Расулов, Андрей Малахов, Привет Андрей, Мои года, моё богатство “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”