10:15 / 01.09.2022
1 703

Жалолиддин Аҳмадалиев шоирдан рухсат олмай шеърини қўшиқ қилгани учун 26 млн товон тўлади

Жалолиддин Аҳмадалиев шоирдан рухсат олмай шеърини қўшиқ қилгани учун 26 млн товон тўлади
Фото: Kun.uz
Фарғона вилоят адлия бошқармасига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Беҳзод Фазлиддин ариза билан мурожаат қилиб, хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев хеч қандай рухсат олмасдан шоирга тегишли “Кутмаган кунларим, кутган кунларим” тўпламидаги “Балосиз - гўёки ғамимни ейсиз” деб бошланувчи “Айёр дўстларим” деб номланган шеърдан фойдаланиб қўшиқ ижро қилганини билдирган.

Аризада келтирилишича, бу қўшиқ ижтимоий тармоқларда “айлантирилган”, тўйларда фаол ижро қилиб келинган. Шоир ўз аризасида бузилган муаллифлик ҳуқуқларини тиклаб беришни, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман суди қарорига асосан хонанданинг муаллифлик ҳуқуқбузарлиги содир этилганлик факти тасдиқланди. Унга нисбатан маъмурий жарима жазоси тайинланди.

Шундан сўнг вилоят адлия бошқармаси шоирнинг манфаатларини кўзлаб, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судига даъво аризаси киритган. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баробари, яъни 24 млн сўм товон пули, 2 млн сўм маънавий зарар, жами 26 млн сўм ундириб берилган. Бундан ташқари хонанда Жалолиддин Аҳмадалиевнинг зиммасига “Айёр дўстларим” номли қўшиқни ижтимоий тармоқлардан олиб ташлаш мажбурияти юклатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жалолиддин Аҳмадалиев шоирдан рухсат олмай шеърини қўшиқ қилгани учун 26 млн товон тўлади