08:21 / 16.09.2022
1 405

Афсонавий Ҳема Малини Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлигидаги фильмда роль ижро этади

Афсонавий Ҳема Малини Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлигидаги фильмда роль ижро этади
Кеча ХIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида “Ўзбек кино кунлари”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамда Ҳиндистоннинг “Картина энтертаинмент” студияси ўртасида ҳамкорликда «Юлдуз» («Star») фильмини суратга олиш бўйича халқаро меморандум имзоланди.

Бугун биз учун жуда муҳим кун. Ниҳоят Ўзбекистон билан қўшма фильм яратиш бўйича меморандум имзоладик. Бу мюзикл драма бўлиб, севги-муҳаббат ҳақида бўлади. Асосий мақсад икки мамлакат санъати ва меъморчилиги тарихини ўзаро боғлашдир. Хусусан, миллий мусиқа жанрлари ҳам тараннум этилади. Фильмда иштирок этиш учун биз Болливуднинг “Зита ва Гита” фильмидаги роли билан танилган афсонавий Ҳема Малини, «Бобби» фильмининг бош қаҳрамони Димпл Кападя каби иккала машҳур актёрни ҳам таклиф қилдик.

Шунингдек, “Диско раққосаси” фильмининг бош қаҳрамони Митҳун Чакраборти ва бошқа ёш актёрлар билан музокаралар олиб боряпмиз. Юртингизда эканлигимдан жуда хурсандман. Ҳозир Бухорода съёмка жараёнларини амалга оширишни мўлжаллаб турибмиз. Ишончим комилки, Ўзбекистон билан яна кўплаб лойиҳаларимиз бор
”, — деди ҳинд продюсери ва режиссёри Сарфараз Аълам.

Эслатиб ўтамиз, “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивали жорий йилнинг 13-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 40 та давлатидан, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистондан 500 дан ортиқ кинематографлар иштирок этмоқда. Кинофестиваль доирасида 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлар намойиш этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Афсонавий Ҳема Малини Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлигидаги фильмда роль ижро этади