
Актриса Шаҳзода Муҳаммедовага ортиқча рекламанинг кераги йўқ. Унинг туруш-турмуши пиар, реклама. Актриса ҳаётидаги ҳар бир ҳодиса ҳақида ижтимоий тармоқлардагиларни бохабар этиб, унга ножўё гапирганларга очиқ жавоб қайтаришга ўрганган. Бугун Муҳаммедованинг Instagram’даги шахсий саҳифасига ёзиб қолдирганлари мухлисларини ҳайратда қолдирди, деб ёзмоқда "Qalampir.uz" сайти.
Шаҳзода Муҳаммедова Instagram’даги шахсий саҳифасига шундай ёзади:
“Тириклик – бу бахт. Лекин баъзида бу дунёда бахтли, омадли, соғлом бўлиб яшаб қолиш, ҳаёт кечириш нақадар мураккаб эканлигидан қийналиб, чўчиб, туғилганига афсус қилади инсон. Ўлган инсонларга ҳечам ачинмайман. Чунки, улар қайсидир маънода бу дунё ташвишларидан қутулиб кетади”.
Юқоридаги гаплардан Шаҳзода Муҳаммедовани тушкунликка тушиб қолганини пайқаш қийин эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар