Фото: «Oyina.uz»
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ўзбек тилида битилган энг эски қўлёзма аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзоси, Тожикистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори, навоийшунос олим Бадриддин Мақсудов маълум қилди.
Мақсудовнинг айтишича, китобни Амир Темур ҳақида ёзилган ва шу пайтга қадар етиб келган туркий қўлёзмаларнинг ҳозирча энг қадимийси дейиш мумкин. Айни пайтга қадар Амир Темур ҳақида битилган туркий асарларнинг энг қадимийси 1713 йилда яратилган.
Фото: «Oyina.uz»
Китобнинг хотимасида қўлёзма ҳижрий 1027 йил ражаб ойи санаси қайд этилган. Бу 1618 йилнинг июнь—июль ойларига тўғри келади. Бу асарнинг кўчирилган санаси экани ва асар ундан ҳам аввал ёзилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Унда асарнинг ёши янада «улғаяди». Ҳозирча қўлёзма кимнинг қаламига мансуб экани, ким томонидан, қаерда кўчирилгани маълум эмас.
Фото: «Oyina.uz»
Асар анъанавий тарзда Яратганга ҳамд-у сано ва пайғамбар (с.а.в.)га наът билан бошланган. Китобнинг мундарижаси, воқеалар ривожи, баён услуби ҳақида аниқ фикр йўқ. Бу саҳифалар бир қатор таниқли мутахассислар, манбашунос олимларга кўрсатилди. Уларнинг фикрича, қўлёзма Қўқонда кўчирилган, Шарафиддин Али Яздийнинг «Зафарнома» ёхуд Абдуллоҳ Ҳотифийнинг «Темурнома» асари асосида яратилган бўлиши мумкин. Аниқ хулоса эса қўлёзма тўлиқ ўрганиб чиқилганидан кейин айтилади.
Душанбедан топилган бу ноёб қўлёзманинг нусхасини Ўзбекистонга келтириб, таниқли тарихчи ва манбашунос олимлар ёрдамида чуқур тадқиқ этиш режалаштирилган.
Амир Темур, Душанбе, Ноёб қўлёзма “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...