20:20 / 27.10.2022
1 652

Германияда «Ўзбекистон — македониялик Искандардан то Кушонлар салтанатигача» кўргазмаси ташкил этилади

Германияда «Ўзбекистон — македониялик Искандардан то Кушонлар салтанатигача» кўргазмаси ташкил этилади
Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
25 октябрь куни Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Германиянинг Берлин давлат музейлари ташкилоти билан 2023 йил Берлин шаҳрида кўргазма ташкил этиш ва ўтказишга доир битим имзолади. Бу ҳақда жамғарма ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, «Ўзбекистон – македониялик Искандардан то Кушонлар салтанатигача» деб номланувчи кўргазмани ташкил этиш тўғрисидаги битим жамғарма ижрочи директори Гаяне Умерова ва Тарихдан олдинги давр ва илк тарих музейи (Берлин давлат музейлари) директори Маттиас Вемҳофф билан имзоланган.

Кўргазма Жеймс Симон галереясида 2023 йилнинг 21 апрелидан 1 октябрига қадар ўтказилиб, унда Ўзбекистоннинг турли музейларидан 270 дона археологик осори атиқалардан бўлади.

Галерея музей оролида жойлашган бўлиб, унинг лойиҳаси таниқли меъмор Дэвид Чипперфилд томонидан ишлаб чиқилган. Галерея Берлин давлат музейлари уюшмаси таркибига киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Германияда «Ўзбекистон — македониялик Искандардан то Кушонлар салтанатигача» кўргазмаси ташкил этилади