Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғида 2023 йилнинг 20-21 май кунлари Россиянинг таниқли юлдузлари иштирокида "Жара" мусиқа фестивали бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Эмин Агаларов Тошкентга сафари чоғида маълум қилди. Sevimli телеканали хабарига асосан.
Фестивальда жами 30 яқин юлдузлар, жумладан Григорий Лепс, Джонни, HammAli & Navai, Ани Лорак ва бошқалар иштирок этишади.
“Фестивалда бизнинг энг янги дастуримиз тақдим этилади. "Жара" аслида - премьералар намойишидир. Таниқли хонандаларнинг хит қўшиқларини ижро этишдан ташқари, кутилмаган дуэтлар ва сюрпризлар ҳам фестиваль анъанасига айланган. Умид қиламанки, биз ўзбек томошабинларини ҳайрон қолдира оламиз”, — деди Агаларов Тошкентда журналистларга.
Фестивалга икки кун ичида 4500 га яқин томошабин ташриф буюриши, юзлаб фан зоналари ташкил этилиши кутилмоқда.
Маълумот учун "Жара" Халқаро мусиқий фестивали 2016 йилда Эмин Агаларов томонидан ташкил қилинган. Фестиваль концерт дастурлари кунда трансляциялар 150 млн.га яқин телетомошабинларни жамлайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди