Фуқароларнинг тўлиқ ва холис ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш ҳамда турли манбалардан маълумот олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистонда тарқатилишига илгари рухсат берилган 50 та хорижий телеканаллар умумлаштирилиб, уларнинг асосида 192 та телеканалдан таркиб топган хорижий телеканаллар рўйхатининг янги таҳрири ишлаб чиқилди.
Ушбу рўйхатга ижтимоий-сиёсий масалаларни ёритишга ва янгиликлар тарқатишга ихтисослашган 35 та, фильмлар ва сериаллар намойишига мўлжалланган 37 та, National Geographic Channel каби илм-фан ютуқларини намойиш этувчи илмий-оммабоп, маърифий йўналишдаги 34 та, болалар ва ўсмирлар аудиториясига мўлжалланган 27 та, спортга оид мавзуларни ёритишга ихтисослашган 20 та ва мусиқий-кўнгилочар контент тарқатувчи 39 та хорижий канал киритилган.
Мазкур рўйхатга киритилган хорижий телеканаллар пулли телевидение оператор ва провайдерлари тармоқлари орқали тарқатилади (яъни эфир орқали ёпиқ режимда, кабел ва ИП телевидение, мобил алоқа, сунъий йўлдош алоқа тармоқлари ва Интернет платформалар). Хорижий телеканалларни Ўзбекистон ҳудудида тарқатиш муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасини тартибга солувчи миллий қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро ҳуқуқ нормалари талабларига мувофиқ, хорижий контент эгалари билан тегишли шартномаларни тузган ҳолда ёки уларнинг розилиги билан амалга оширилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди
Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда
Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди
Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди
Дунёдаги энг кўп миллионерлар яшайдиган шаҳарлар эълон қилинди