date
views 11 934

5 июнь куни Шоҳруххоннинг тўй маросими бўлиб ўтади

5 июнь куни Шоҳруххоннинг тўй маросими бўлиб ўтади

Ўзбек шоу-бизнес оламида яна бир юлдузли жуфтлик пайдо бўлиш арафасида кўринади. Ўзига хос йўналиши билан қанча кўнгилларни забт этган Шоҳруххон 5 июнь куни бўйдоқлар сафини тантанали равишда тарк этади.
Гарчи минглаб қизлар ўрнини эгаллашга тайёр бахтли келиннинг исми сир тутилаётган бўлса ҳам, аслида унинг кимлиги кундек равшан дейиш мумкин.

Сўнгги вақтларда Асал Шодиевани Шоҳруххон билан бирга учратиш оддий ҳолатга айланган. Улар қанчадан қанча клип, кинолар ва маросимларда ҳамкорлик ишларини олиб боришган. Бироқ алоҳида ижод пайтида ҳам уларни ёнма-ён кўриш мумкин эди.

Яқинда премьераси бўлиб ўтган “Мажнун”, “Ваҳший” фильмларида Асал Шодиева бош ролни ижро этган бўлса, Шоҳруххон айни шу кинолар саундтрекини куйлади.
Қолаверса, артистларнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам уларнинг бирга тушган суратлари юкланган.

Яна ким билсин... Шоу-бизнес вакиллари кутилмаган янгиликларга бой. Келин ким эканидан қатъий назар, Шоҳруххонга хотиржам турмуш, бардавом бахт тилаб қоламиз.

Манба: Кун.уз
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 5 июнь куни Шоҳруххоннинг тўй маросими бўлиб ўтади