
Тайёргарлик даври 2023 йилнинг январ-март ойларига, суратга олиш ишлари эса апрел-май ойларига режалаштирилган. Фильмга Жейкоб Шварц режиссёрлик қилади.
Буюк саркарда ҳақида фильм суратга олиш ғояси 2019 йилдан бери муҳокама қилинмоқда. Ўшанда Туризм давлат қўмитаси сериал “Тахтлар ўйини”ни ҳам ортда қолдиришини маълум қилганди.
Шу пайтгача Амир Темур ҳақида бир қанча фильм ишланган. Бироқ уларнинг ҳеч бири дунё даражасига чиққан эмас ва улуғ соҳибқирон шахсини очиб беролмаган.
Бобокалонимиз сиймосини биринчи бўлиб кинода озарлар жонлантиришган, 1973 йилда суратга олинган “Насимий” фильмида Юсуф Велиев Амир Темур образини гавдалантирган.
Режиссёр Тимур Бекмамбетовнинг 2005 йилда яратилган “Кундузги посбон” номли фантастик фильмига ҳам улуғ саркарда образи киритилган. 2006 йилда россиялик режиссёр Александр Фетисов томонидан “Темур қарғиши” номли ҳужжатли фильм суратга олинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар