Оиланинг тинч-тотув яшаши эр-хотиннинг ёшига эмас, кўпроқ бир-бирини тушунишига боғлиқ дейишади. Балки шундайдир, аммо баъзи ҳолларда ёш ўртасидаги тафовут ҳам панд бериши мумкин. Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари орасида ўзидан бир неча ёш катта ёки кичик бўлган инсонлар билан оила қурганлар кўп. Ёшдаги катта тафовут уларнинг оила қуришига тўсқинлик қилмаган.
Убайдулла Омон ўзидан 30 ёш кичик қиз билан оила қурди
Фото: «Дарё»
Ўтган йили Ўзбекистон халқ артисти, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Убайдулла Бақоев (Убайдулла Омон) 73 ёшида 44 ёшли қизга уйланди. У мактабда инглиз тили ўқитувчиси бўлган 44 ёшли Нилуфар Шерова билан оила қурган. Актёрнинг илк аёли эса 2018 йилда вафот этганди.
Юлдуз Усмонова ва Мансур Агалиев
Фото: Instagram / @nilufarusmonova
Ўзбек примадоннаси Юлдуз Усмонова турмуш ўртоғи Мансур Агалиевдан бир неча ёш катта. Аммо хонанда бу ҳақида аниқ маълумот беришни истамайди. У турмуш ўртоғи билан бахтли эканлиги ва унга суяниб яшаётганини яширмайди. Эслатиб ўтамиз, Юлдуз Усмонова декабрь ойида 58 ёшни қаршилади.
Лутфулла Саъдуллаев ўзидан 10 ёш кичик мухлисасига уйланган
Фото: Instagram / @muqaddas_sadullayeva
Лутфулла Саъдуллаев турмуш ўртоғи Гулчеҳра Саъдуллаевадан роппа-роса 10 ёш катта. Лутфулла Саъдуллаев театрда ишлаб юрган кезларида Гулчеҳра Саъдуллаева мактабда таҳсил олар ва актёр иштирокидаги спектаклларни томоша қилиш учун театрга ташриф буюрган. Эслатиб ўтамиз, Лутфулла Саъдуллаев 1940 йил, Гулчеҳра Саъдуллаева эса 1950 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Шукурулло Исроиловнинг аёли ўзидан 10 ёш катта
Фото: Instagram / @shukurullo_isroilovoriginal
Қизиқчи Шукурулло Исроилов аёли Мақсудахондан 10 ёш кичик. Шукурулло Исроилов 1970 йилда, аёли эса 1960 йилда таваллуд топган. Жуфтликнинг турмуш қурганига 32 йил бўлди. Узоқ йиллардан буён илмий иш билан шуғулланадиган Мақсудахон Исроилова айни кунларда Тошкент давлат стоматология институтида талабаларга сабоқ беради.
Гулчеҳра Эшонқулова ва Шароф Шаропов
Фото: Instagram / @sharofsharapov
Айни кунларда АҚШда истиқомат қилаётган ва санъатдаги фаолиятини якунлаган Гулчеҳра Шаропова турмуш ўртоғи Шароф Шароповдан 13 ёш катта. Гулчеҳра 1981 йилда, Шароф эса 1994 йилда таваллуд топган. Албатта, уларнинг оила қуриши осон кечмаган. Ҳозирда икки фарзандни тарбиялаётган жуфтлик АҚШдаги энг бахтли оилалардан бири.
Ҳалимахоним турмуш ўртоғидан 7 ёш катта
Фото: Instagram / @xalimaxonim
Қизиқчи Ҳалимахоним турмуш ўртоғи Жалолиддиндан 7 ёш катта. Ҳалимахонимнинг таъкидлашича, уйини таъмирлатаётганда турмуш ўртоғи бир нечта йигитлар билан ишлашга келишган. Жалолиддин Ҳалимага турмуш қуриш таклифини бергач, бир неча кундан кейин совчи жўнатган. Ҳозирги кунда уларнинг икки нафар фарзанди бор. Ҳалима турмуш ўртоғини ҳурмат қилса-да, оилада етакчи эканлигини яширмайди.
Дилдора Ниёзова ва Латифжон Юнусов
Фото: Instagram / @niyozova_dildorahon
Хонанда Дилдора Ниёзова ҳам турмуш ўртоғи Латифжон Юнусовдан бир неча ёш катта. Аммо ёш ўртасидаги тафовут уларнинг бахтли яшашига халал бермайди. Айни дамда бахтли оиланинг икки нафар фарзанди бор.
Феруза Каримова катта ёшдаги инсон билан оила қурган
Фото: Instagram / @feruza_karimova.official
Феруза Каримова турмуш ўртоғи ва продюсери Бахтиёр Фаттоҳовдан 12 ёш кичик. Хонанда продюсерининг оиласини бузмаганлигини, улар танишмасидан анча аввал оилага дарз кетганлигини таъкидлаганди.
«2014 йил турмуш ўртоғим билан кўришиб қолиб, 2015 йил ижод бошланди. 2016 йил ‘Дастингдан’ қўшиғим чиқди. Кейин уларда менга нисбатан илиқлик пайдо бўлган. Лекин мен эътибор бермаганман. Продюсерми продюсер, ишми иш, бўлган у пайтда. Улар ўша пайтда биринчи оиласидан ажрашган бўлган. Иш пайтида биз билан кўришиб турардилар, суҳбатлашардилар. Қарасам, яхши инсон, меҳрибон, менга эътиборли.
Ҳаёти ҳақида ҳам гапириб берардилар. Мени секин-секин кўниктириб, ўзига ўргатиб, топ этиб, узук олиб келиб, қараб турибдилар: ‘Менга турмушга чиқасизми?’ деб. Бир йил ишладим, характерларини кўрдим, мендаям уларга нисбатан меҳр пайдо бўлди. Турмуш ўртоғимни яхши кўраман, ҳурмат қиламан. Ҳар доим ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб келганлар», — дейди Феруза Каримова турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ҳақида гапирар экан.
Бахтиёр Фаттоҳов нафақат аёлининг ижодига, балки бир нечта сериалларга ҳам продюсерлик қилади. Ҳозирда бахтли жуфтликнинг икки нафар фарзанди бор.
Зарина Низомиддинова ўзидан 12 ёш катта инсон билан оила қурган
Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova
Иккинчи фарзандини Москва шаҳрида дунёга келтирган актриса Зарина Низомиддинова турмуш ўртоғи билан орасидаги фарқ 12 ёш эканлигини яширмайди. Актрисанинг турмуш ўртоғи 45 ёшда, Зарина эса 33 ёшда. Ҳозирда улар икки ўғил фарзандларининг тарбияси билан банд.
Миролим Қиличев 34 ёшда 19 ёшли қизга уйланди
Фото: Instagram / @mirolim_qilichev_official
Ўтган йили актёр Миролим Қиличев ўзидан 15 ёш кичик қиз билан оила қурди.
— Ҳозирча ёшимиз ўртасидаги фарқ сезилаётгани йўқ. Аёлим ақлли ва сабрли инсон. Эр-хотин ўртасидаги ёш у қадар аҳамиятли эмас, муҳими инсон бир-бирини тушуниши ва қўллаб-қувватлаши керак. Тўйимиз арафасида у мени қўллади. Мен ҳақимдаги ёлғон миш-мишларга ишонмай, ҳаётини менга бағишлагани учун ҳам уни ҳурмат қиламан, — дейди актёр Миролим Қиличев.
Асал Шодиева ва Шоҳруҳхон ёшидаги тафовут
Фото: Instagram / @asalshodieva
Актриса Асал Шодиева турмуш ўртоғи Шоҳруҳхондан 7 ёш кичик. Асал Шодиева 1992 йилда, Шоҳруҳхон эса 1985 йилда таваллуд топган. Уларнинг никоҳ тўйи 2016 йилнинг 30 май куни бўлиб ўтган. Айни кунларда Асал Шодиева ва Шоҳруҳхоннинг икки нафар ўғил фарзандлари бор.
Имрон турмуш ўртоғининг улғайишини кутди
Фото: Instagram / @imronsinger
Ўтган йили бўйдоқлик сафини тарк этган хонанда Имрон ҳам аёлидан 12 ёш катта. У «Дарё»га берган интервьюсида аёли билан қариндош эканлиги ва уни илк марта бобосининг жанозасида кўриб қолгани ҳақида сўзлаб берганди.
— Аёлим мендан 12 ёш кичкина. Унинг санъатга умуман алоқаси йўқ. Бухорода университетда ўқийди, биринчи курсни тугатди. Худо хоҳласа, энди ўқишини Тошкентга кўчириш ҳаракатидамиз.
Аёлимнинг бобоси оламдан ўтганида мен ҳам жанозага борганман. Улар билан қариндошчилигимиз бор. Ўша ерда кўриб қолганман, бу воқеага икки ярим йил бўлди. Онам, аммаларим мана шунча қиз, бирортасини кўр, танла, қачон уйланасан, деб ҳоли-жонимга қўйишмаган вақтлар эди. Ўшанда мана шу қизга уйланаман, деганман, шунда онам жим, у қиз ҳали ёш, ота-онаси турмушга бермайди ҳали, деганлар. Ундай бўлса, бошқа кимга уйланасан, деб сўраманглар, деганман, — дейди хонанда Имрон. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди