Фото: NBC
11 январь, чоршанба куни кечқурун Лос-Анжелес ва Нью-Йоркда бўлиб ўтган 80-«Олтин глобус» киномукофоти маросимида Аргентинанинг «Аргентина, 1985» фильми «Чет тилидаги энг яхши фильм» номинациясида ғолиб бўлди.
«Олтин глобус» мукофоти фаворитларидан бири бўлган немис режиссёри Эдвард Бергернинг урушга қарши «Ғарбий фронтда ўзгаришсиз» фильми мукофотсиз қолди. Шунга қарамай, у 12 март куни тақдим этиладиган Америка киносанъати академиясининг «Оскар» мукофотида ҳали ҳам имкониятга эга.
Америкалик Стивен Спилберг «Фабельманлар» фильми учун энг яхши режиссёр сифатида мукофотни олди.
Остин Батлер худди шу номдаги фильмда Элвис Пресли роли учун энг яхши драматик актёр номинациясида ғолиб чиқди. Колин Фаррелл «Банши Инишерина» учун энг яхши комедик актёр деб топилди. Кейт Бланшетт «Тар» фильмидаги бош роли учун «Драма йўналишидаги энг яхши актриса» деб тан олинди.
Зендая «Эйфория» фильмидаги роли учун «Драма сериалидаги энг яхши актриса» номинациясида «Олтин глобус»ни қўлга киритди.
Энг яхши анимацион фильм учун мукофот «Пиноккио Гильермо дель Торо»га берилди.
Американинг «Олтин глобус» киномукофоти Ҳолливуд хорижий матбуот ассоциацияси томонидан 1944 йилдан бери ҳар йили январь ойида 90 га яқин халқаро журналистлар овози асосида топширилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди