Ўзбекистон элчихонасида Испаниянинг Hermitage Group сайёҳлик компанияси асосчиси ва бош директори Висенте Касейро билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Висенте Касейро мамлакат бўйлаб сафарлари чоғида туризм соҳасида амалга оширилаётган жараёнларга ҳамда хорижий сайёҳлар учун яратилган шароитларга гувоҳ бўлганини маълум қилар экан, бу йўналишда ҳамкорлик қилиш истаги борлигини айтди. Ўтган йил ноябрь ойида ташкил этилган “Халқаро туризм ҳафталиги”да иштирок этгани ва ушбу тадбир доирасида Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Б.Ибрагимов, Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси директори К.Оқилова ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинганини қайд этди.
Фото: Дунё АА
Бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистонда испаниялик буюк рассом Пабло Пикассо қаламига мансуб ижод намуналари кўргазмасини жорий йил Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, Hermitage Group компанияси туризм ва меҳмонхона бизнесидаги PR ва маркетинг йўналишида кўп йиллик тажрибага эга. Компаниянинг асосий вазифалари туризм маҳсулотларини, сайёҳлик йўналишлари, меҳмонхоналар, авиаташувчилар, вилоятлар, шаҳарлар ва сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилишдан иборат. Бугунги кунда компания ўз хизматларини Европа ва МДҲ мамлакатлари бозорларида тақдим этмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди