10:17 / 03.02.2023
363

Намангандан Дамашқ қиличлари ва деворий суратлар топилди

Намангандан Дамашқ қиличлари ва деворий суратлар топилди
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Намангандаги Ахсикент шаҳар харобасидан ноёб тангалар, Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар ва минг йиллик Дамашқ қиличлари топилди.

Қайд этилишича, National Geographic Ахсикентда тайёрланган Дамашқ қиличлари, Шаҳристоннинг олтин дарвозаси, ноёб тангалар ва Ахсикент ёдгорлигидан топилган Афросиёб ва Варахшадаги каби Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар ҳақида туркум кўрсатувлар тасвирга олади.

Минг йил аввалги машҳур қиличлар топилгани ва уларнинг ватани айнан Ахсикент экани бизни ҳайратлантирмай қўймайди. Хитой манбаларида Ахсикент шаҳристони дарвозалари олтиндан бунёд этилгани ҳақида ёзилган. Маҳаллий аҳоли ўртасида ушбу дарвоза Сирдарё тубида қолиб кетгани ҳақида ривоятлар юради. Улар, албатта, тарихий ҳақиқатларга асосланган”, — деб ёзмоқда хорижлик экспертлар.

Айни кунларда археологлар Тўрақўрғон туманида жойлашган Ахсикент ёдгорлигида тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Реставраторлар гуруҳи томонидан деворий суратлар ва ганчкорлик буюмлари таъмирланмоқда, ушбу буюмлар музейга қўйилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Намангандан Дамашқ қиличлари ва деворий суратлар топилди