1 408
Юлдуз Ражабова ҳозирги сериалларда кўринмаётгани ва “Мендирман Жалолиддин”нинг оммалашмагани сабаби ҳақида гапирди
Фото: Instagram /@yulduzrajabovaofficial
Актриса Юлдуз Ражабова “Тарафлар” кўрсатувига берган интервьюсида нима сабабдан шахсий ҳаёти ҳақида гапирмаслиги, дўст танлашда адашгани, экранларда кўриниш бермаётгани ва “Мендирман Жалолиддин” сериалининг оммалашмагани сабаблари ҳақида сўзлаб берди.
“Ҳеч қачон дўстсиз бир ўзим қолиб кетаман, деб ўйламаганман”
Биринчи навбатда инсон шахсий ҳаёти ҳақида гапиришга тайёр бўлиши керак. Инсон шахсий ҳаёти ҳақида янги ҳаётга қадам қўяётганда, ўзига ишонч ҳосил қилгандан кейин айтиши керак деб ўйлайман.
Ҳаётдаги танловлар борасида ўзим ишонган 3-4 кишидан маслаҳат оламан. Бир вақтлар атрофимда дўстларим бор эди, аммо вақт ўтиб битта ўзим қолиб кетган пайтлар ҳам бўлди. Бу борада ҳеч кимни айбдор қилмоқчи эмасман, лекин Аллоҳ синов берганда олдимизда ким қолишини ва қолмаслигини кўрсатиб берар экан. Ҳеч қачон дўстсиз бир ўзим қолиб кетаман, деб ўйламаганман. Яхши ҳам шунақа бўлди, шундан кейин ўзимни эшитишни бошладим.
Ўша пайтда атрофимда қолган 3-4 кишининг фикри меники билан ҳамоҳанг эканини тушуниб етдим. Бугунги кунда дўст танламайман, атрофимда ўзим ишонган яқинларим бор. Ўртоқларим бўлиши мумкин, лекин мен уларни ўзим ишонган тўрт инсон даражасига қўймайман. Чунки ҳаётда нима бўлишидан қатъи назар, оила аъзоларингиздан ташқари бошқа ҳеч кимга сизнинг соғлиғингиз ҳам, омадли ва тўғри бўлганингиз ҳам керак эмас.
Фото: Instagram /@yulduzrajabovaofficial
“Янги лойиҳалардан таклифлар бор, лекин ҳозирги қилинаётган нарсалар профессионализм эмас”
Клиплардаги ролларимни ҳар бир инсон учун фойдали дея олмайман, лекин доим ўзимга, энергиямга яқин нарса бўлишини хоҳлаганман ва шунақа лойиҳаларда чиқишга ҳаракат қилганман. Сериал туфайли Туркияга кетдим, шунинг учун ўзим ишлайдиган “Дийдор” театрида спектаклларга қатнаша олмадим. Энди Ўзбекистонга келдим, театримизда спектакллар бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Театрни жуда соғинганман. Раҳматли устоз санъаткор Баҳодир Йўлдошев оламдан ўтганидан кейин театримиз ҳувиллаб қолди.
Янги лойиҳалардан таклифлар бор, лекин ҳозирги қилинаётган нарсалар профессионализм эмас. Унақа лойиҳаларга бориб нима қиламан? Мен лойиҳа устида, характер устида ишлашим керак. У ерда нима қиламан?
“Институтда ўқиган пайтимда стипендияни олишим билан турадиган уйимизнинг ижара ҳаққини берардим”
Институтда ўқиган пайтларимда пул масаласида қийналганман. Тўртта курсдошим билан нонни олиб, кесиб “сухарик” қилардик ва бутун кун давомида шуни еб юрар эдик. Стипендия олиш учун ижтимоий фанлардан ҳам яхши баҳога ўқиганман. Стипендияни олишим билан турадиган уйимизнинг ижара ҳаққини берардим. Инсон ўзини ўзи эплай олади, лекин оиласи билан бўлса қайсидир нарсалардан воз кечиб пул ишлашига тўғри келади.
“Мендирман Жалолиддин” сериалида жуда катта муҳаббат бор
“Мендирман Жалолиддин” сериали ҳақида бошидан салбий изоҳ берила бошланди. Фикрлар фақат салбий бўлди. Мен Озодбек аканинг фикрларини тушундим, бу сериал фақат биз учун эмас, тарихимизни чет элга сотиш учун биздаги жаҳон стандартларига мос бўлган актёр, актрисаларни кўрсатиш, жаҳон стандартларига мос бўлган лойиҳа яратиш учун қилинди. Бир ҳафтада сериалнинг битта қисми намойиш этилди. Бошқа мамлакатларда ҳам сериалларнинг битта қисми ҳафтада бир марта чиқади.
Фото: Instagram /@yulduzrajabovaofficial
Ҳозирги иккинчи мавсумда ҳам шундай бўлади. Биз 13 та бўлимни суратга олиб келган бўлсак, уни кунига бир соатдан қўйсак, 13 кунда тугайди. Биз ҳам бутун дунёга мослаб шу нарсани қўллаб кўрмоқчимиз. Кунлик сериал олиш жуда ҳам қийин. Туркияда, Қозоғистонда ёки бошқа мамлакатларда сериалларнинг бир қисми ҳафтада бир маротаба бериб борилади. Бир ҳафтада биринчи, иккинчи ҳафтада иккинчи ва учинчи ҳафтада учинчи қисмини тақдим этишади, сифат ҳам шунга яраша бўлади.
Бир кунда 35 та эпизод суратга олинса, сериал сифатсиз бўлиб қолади. Сериални томоша қилиш ёки қилмаслик ҳар кимнинг ўз фикри. Биз унга жонимизни бериб ишладик. Яхши нарса чиқди, жуда ҳам катта меҳнат бор бўлган лойиҳа бўлди. Сериалда жуда катта муҳаббат бор.
Юлдуз Ражабова, Сериал, Мендирман Жалолиддин, Талаба, Янги лойиҳа “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди