date
views 15 158

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова: “Менинг ишхонам ҳайвонот боғи эмас”

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова: “Менинг ишхонам ҳайвонот боғи эмас”

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова Instagram фойдаланувчиларидан қаттиқ хафа бўлди. Мазкур ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Шаҳзодани “юлдузлик касали”га чалинганликда айблади, дейилади "Даракчи" нашрида. Актриса эса бундай айбловларга нисбатан қуйидагича жавоб қайтарди:

“Ҳурматли мижозлар шахсий адоватингизни Instagram сайтига ёзиб негатив фикрларингиз билан follower`ларимга мани ёмон кўрсатаман ёки аламимдан чиқаман деб ўйламанг. Бугун келган мижозлардан атиги биттасини олдига чиқа олмадим. Чунки эскизлар чизиб, либосларни тикиб бошқа мижозга ўз вақтида улгуриб битириш билан банд эдим. Мен фақат бутикда мижоз қабул қилиб ўтираверсам, ательедаги иш билан ким шуғулланади? Ким тикади? Тўғри, ишчиларим жуда кўп, лекин ман ишчиларим билан баравар ишлайман. Мижоз олдига эса админстраторим чиқиб банд эканимни айтиб узр сўради дегани бу "юлдузлик касали"га учради, деганимас. Мижозларни кутиб олишим уларга эскиз чизиб вақт ажратишим чун қўнғироқ қилиб вақтини ёздириб қўйинг, илтимос. Тўсатдан келган инсонни қабул қилишга улгурмаяпман. Минг бор узр сўрайман, менинг жоним битта сизлар эса кўп. Имкон қадар ҳаммага хизмат кўрсатишга ҳаракат қиламан. Лекин ҳамма жойларда ғийбат қилиб, қарғаб, чиқса бўларди, чиқса ўладими, деб ифлос гаплар қилиб ёзишдан аввал мани ўрнимга ўзингизни қўйиб кўриб, айбни ўзингиздан ҳам қидиринг, илтимос. Мени ишхонам ҳайвонот боғи эмас, ҳайвон томоша қилишга келинадиган. Тўғри, мен актрисадирман, тўғри санъаткор томоша қилиш учун яратилгандур....шуни унутманг мен ҳам инсонман, музейдаги экспонат ёки ҳайвонот боғидаги ҳайвон эмас!!! Лекин мен ишхонамга келган вақтимда буткул унутаман, актриса эканимни. Модельер-дизайнер бўлиб яшайман иш вақтида. Агар мендан айб ўтган бўлса, узр! Мен оддий қизман, эл қатори...”

Маълумот учун, актриса яқинда ўз исми билан аталадиган бутик-ателье очган эди. Мазкур бутик-ательеда тайёр либослар, аксессуарлар сотиб олиш ва кийим тиктириш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Актриса Шаҳзода Муҳаммедова: “Менинг ишхонам ҳайвонот боғи эмас”