Жулия Робертс, Селена Гомез ва мухлислари орзусини рўёбга чиқарган бошқа жаҳон юлдузлари
Дунё бўйлаб машҳурликка эришган инсонлар орасида мухлислари орзусини рўёбга чиқарган, ўз даромадидан хайрия ишларига маблағ сарфлайдиган, умуман олганда, атрофдаги инсонларга яхшилик улашувчи машҳурлар ҳам бор. The Voice нашри мухлислари орзусини рўёбга чиқарган таниқли инсонлар ҳақида маълумот берди.
Криштиану Роналду саратон касаллигига чалинган болани қўллаб-қувватлади
Футболчи кўп вақтини хайрия ишларига бағишлайди: у ўз даромадидан хайрия қилади, касалхоналарга боради. У 2011 йил ва 2013 йилда “Олтин буца” ва “Олтин тўп”ни кимошди савдосида сотган ва тушган маблағни болалар хайрия жамғармаларига жўнатган.
Футболчи 2016 йилда Португалия—Исландия ўйинига ғайриоддий соч турмаги билан кирган, кейинчалик бу унинг кичик мухлиси билан бирдамлик белгиси экани маълум бўлди. Роналду саратон касаллигига чалинган португалиялик боланинг даволаниши учун пул тўлаган ва операциядан сўнг боланинг бошида иккита чандиқ қолган. Худди шу вақтда Роналду уни қўллаб-қувватлаб, соч турмагида иккита чизиқ бўлишини истаган.
Жулия Робертс 30 йил давомида учрашишни орзу қилган мухлиси билан суҳбатлашди
Актриса 2018 йилнинг сентябрь ойида Торонтога борди ва у ердаги халқаро кинофестивалда актриса бош ролни ўйнаган “Бен қайтди” драмаси тақдим этилди. Матбуот анжумани давомида Робертс томошабинлар орасида 28 йил давомида у билан учрашишни орзу қилган мухлиси борлигини билиб олди. Йигитнинг исми Кенни Сантана бўлиб, ва у актриса билан учрашиш учун Индонезиядан учиб келган эди. Жулия йигитнинг олдига борди ва уни саҳнага олиб чиқди. Сантана актрисага бунчалик яқин туришни хаёлига ҳам келтирмаган эди.
Селена Гомес яширинча мухлисининг уйига борган
Хонанда нафақат мухлислар билан мулоқот қилишни яхши кўради, балки баъзи пайтларда улар билан кўришади. Селена 2016 йилда австралиялик Софи Сандерсни ҳайратда қолдирди ва билдирмасдан унинг уйига борди. Софи маҳаллий Kiis радиостанцияси DJ’лари Гомесга эшиттирадиган видеони ёзиб олиш имкониятини қўлга киритдим деб ўйлади. Бироқ Сандерсга мурожаат ёзиш пайтида Селена яшириниб олди.
Тейлор Свифт мухлисига бахт сари қадам қўйишида ёрдам берди
Тейлорнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида йигит ўз севгилисига у борлигида турмуш қуришни таклиф қилгани акс этган суратлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, Энтони ва Стефани беш йил аввал Ред Тоур гастроли доирасида хонанданинг концертида танишган. Йигитнинг сўзларига кўра, Стефани ўз севгилиси билан бирга Свифтнинг қўшиқларини тинглаш учун кўп вақт сарфлаган. Шу боис у концертдан сўнг мухлислар учрашувида ўз севгилисига турмуш қуришни таклиф қилди ва хонанда бу қувончли лаҳзага гувоҳ бўлганидан хурсанд бўлди.
Райан Гослинг содиқ мухлисининг қаҳвахонасига ташриф буюрди
2022 йилнинг кузида Торонтодаги Grinder Coffee қаҳвахонаси раҳбари Жеррард ўзининг севимли актёри билан учрашиш учун бутун промо-акцияни уюштирди. 10 кун давомида кафесига ташриф буюрувчилар Райаннинг картон фигураси билан суратга тушишди ва #ryanneedsgrinder (“Райанга Гриндер керак”) хештеги билан суратларни жойлаштиришди. Баъзилар ҳатто актёрга рестораннинг харитасини жўнатди ва бу иш берди. Райан Гослинг муассасага борди, қаҳва ичди ва мухлислар билан суҳбатлашди. Актёр қаҳвахона эгаси билан суҳбатда онаси унинг ижодини юқори баҳолаган Grinder Coffee’га келишга кўндирганини айтди.
Бейонсе шоуси давомида мухлисини туғилган куни билан табриклади
2014 йилнинг бошида, Бирмингемдаги чиқиши пайтида Бейонсе залда байрамона нишонга эга бўлган қизни кўрди. Хонанда мухлисини табриклаш учун концертни тўхтатди. “Кўряпманки, сенда туғилган кунинг эканлигини кўрсатувчи нишон бор. Исминг нима? Исмингни қандай талаффуз қиласан?” — деб саҳнада туриб 22 ёшли мухлиси Шеҳназ Кандан сўраган Бейонсе. Кейин хонанда мухлисига атаб қўшиқ куйлаган.
Жизель Бундхен кунини оғир касалликка чалинган қиз билан ўтказди
Модель 2013 йилги Янги йил таътилларида саратон касаллигидан азият чеккан 15 ёшли Карина Морейра билан бир кунини ўтказди. У бунинг учун қиз яшайдиган Бостон яқинидаги Малден шаҳрига келди. Жизель Каринани бўянтирди ва ўзининг гўзаллик сирларини мухлиси билан ўртоқлашди. “Сиз мени ҳайратда қолдирганингиздан то кетгунингизга қадар мен билан эканингиздан ҳайратда эдим. Бирга вақт ўтказганингиз учун катта раҳмат” — деб изоҳ қолдирди Карина ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эминем мухлисининг сўнгги истагини амалга оширди
2015 йилда саратон касаллигидан вафот этган 17 ёшли Гейж Гармонинг сўнгги орзуси Эминем билан учрашиш эди. Гейжнинг дўстлари ва қариндошлари Twitterъда #GetGageGarmoToMeet Эминем кампаниясини (“Гейж Гармони Эминем билан таништиринг”) номли акция бошлади. Тез орада хештег рэперга етиб борди. Рэпернинг мухлиси у билан учрашишни жуда хоҳларди ва у бу ҳақда билгач, Гейжнинг олдига яширинча борди ва йигит билан бир соатча вақт ўтказди. Кейинроқ йигитнинг қариндошлари Гейжнинг сўнгги соатларини мароқли ўтказгани учун рэперга миннатдорчилик билдирди. Рэпернинг мухлиси орзуси амалга ошган куннинг эртасига бу дунёни тарк этди.
Metallica 85 ёшли мухлиси билан учрашди
Metallica 2009 йилнинг октябрь ойидаги Тампадаги концерт дастури олдидан 85 ёшли мухлиси Маргарет Приб билан учрашди. Мусиқачилар ўз мухлиси ҳақида маҳаллий газетадан билиб олди: кекса бир аёл журналистларга оғир мусиқа уни қандай тинчлантиришини айтди. Бу воқеадан бир йил олдин Маргарет саратон касаллигига қарши курашди ва кимётерапия курсларини ўтказди, тунда Металликанинг қўшиқларини тинглаб, ташвишли фикрлардан чалғиди.
Гуруҳ аъзолари ҳеч иккиланмасдан Маргаретни концерт олдидан саҳна орқасига таклиф қилди. Гуруҳ аъзоларининг ҳар бири у билан бироз вақт ўтказди ва учрашув охирида мусиқачилар Маргарет учун Death Magnetic альбомига имзо қўйиб берди.
“Улар худди тасаввур қилганимдек, жуда зўр бўлиб чиқди”, — дейди хонанданинг мухлиси.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг