Америкалик актёр, режиссёр Вин Дизел “Форсаж-11” фильмининг намойиш этилиш санасини эълон қилди.
Фильм кинотеатрларда 2025 йилнинг 4 апрель санасида намойиш этилади. Актёр лойиҳадаги Доминик Торетто образига қайтади, “оиласини” янги синовлардан қутқаришга ҳаракат қилади. Фильм директори лавозимини яна Луи Летерер эгаллайди. Дизел аввалроқ франшизанинг ўн иккинчи фильм билан якунланишини таъкидлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Форсаж-10” фильми 2023 йилнинг 19 май санасидан бошлаб бутун дунё кинотеатрларида намойиш этилмоқда ва лойиҳа шу кунгача 617,5 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди.
Сюжет га кўра, Данте бешинчи “Форсаж” фильмида ўлдирилган наркобарон Эрнан Рейснинг ўғли бўлиб, у 12 йилдан бери қасос олиш режасини ўйлаб юради. Фильмда Вин Дизел ва Жейсон Момоадан ташқари, АҚШ академия мукофоти совриндорлари Шарлиз Терон, Хелен Миррен ва Рита Морено рол ўйнаган.
Форсаж-10, Форсаж, Форсаж-11 “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг