Машҳур турк актрисаларининг табиий гўзаллик ва жозибали бўлиш сирлари

Машҳур турк актрисаларининг табиий гўзаллик ва жозибали бўлиш сирлари

Турк сериаллари сўнгги бир неча ой ичида интернетни эгаллаб олди. Албатта, бош қаҳрамонларнинг бошидан ўтганлари ҳаммага қизиқ, лекин турк аёлларининг гўзаллиги алоҳида ҳайратга муносиб. Қуйида турк аёлларининг доимо диққат марказида бўлишига ёрдам берадиган гўзаллик сирлари ҳақида сўз боради.  

Марям Узерли

Табиат “Муҳташам юз йил” юлдузини сержило сочлар, катта кўзлар ва чиройли лаблар билан сийлаган. Қолгани тўғри олиб бориладиган ҳаёт тарзи ва маҳорат билан қилинган макияжнинг ҳиссаси. Сериалдаги рол учун Марям 10 килограммдан кўпроққа семириши керак эди, шунинг учун суратга олиш ишлари тугагандан сўнг актриса спорт билан фаол шуғулланиб, соғлом турмуш тарзини олиб борди. Марям ҳафтада 3 кунни фаол машғулотлар учун ажратади ва бўш кунлари бассейнга боришни канда қилмайди.

Машҳур турк актрисаларининг табиий гўзаллик ва жозибали бўлиш сирлари
Фото: “Yandeks.ru”

Актриса ҳар куни эрталаб қорни очиб уйғонишини ва тўйимли нонушта қилишни яхши кўришини тан олади. Макияжининг асосий сири — ҳар қандай ҳолда тушдан фойдаланиш, баъзан эса жозибали стрелкалар учун қора қалам ишлатиш. Актрисанинг ўзига хос хусусияти кўзларга урғу берадиган макияждир, юзга эса енгилгина пардоз кифоя.

Машҳур турк актрисаларининг табиий гўзаллик ва жозибали бўлиш сирлари
Фото: “Yandeks.ru”

Демет Ўздемир

Соҳибжамол Демет кўпчиликка “Қулупнай ҳиди” фильмидаги роли билан танилган. Унинг табиий кўринишининг сири нафис блеск, косметик сумкасидаги севимли маҳсулотларида. Демет фақат энг яхши брендларнинг косметика воситаларидан фойдаланишини тан олади.

Машҳур турк актрисаларининг табиий гўзаллик ва жозибали бўлиш сирлари
Фото: “Yandeks.ru”

Асосий гўзаллик сирини ҳафтада бир марта юзни тозалаш ва рақамли детокс деб атайди. Актриса гаджетлар ва ижтимоий тармоқлардан дам олиш асаб тизимига ва гўзалликка энг фойдали таъсир кўрсатишига ишонади.

Машҳур турк актрисаларининг табиий гўзаллик ва жозибали бўлиш сирлари
Фото: “Yandeks.ru”

Фаҳрие Эвжен

Фаҳрие “Чолиқуши” сериалидаги роли ва чиройли сочлари билан машҳур. Соч парвариш қилишнинг турли усулларига қўшимча равишда, у махсус табиий ёғлардан фойдаланади. Аммо агар актриса тўғри овқатланиш режимини эътиборсиз қолдирганида, таъсир унчалик сезилмасди. Фаҳрие соғлом овқатланади ва кунига камида икки литр сув ичади.

Машҳур турк актрисаларининг табиий гўзаллик ва жозибали бўлиш сирлари
Фото: “Yandeks.ru”

Шунингдек, у ўз режимини назорат қилади ва ухлаш учун камида 7 соат ажратади. Макияжга келсак, актриса терисига дам беришга ҳаракат қилади ва фақат суратга олиш ва ташқарига чиқиш учун бўянади.

Машҳур турк актрисаларининг табиий гўзаллик ва жозибали бўлиш сирлари
Фото: “Yandeks.ru”

Неслиҳан Атагул

“Севги изтироби” сериали юлдузи шунчаки тўғри овқатланади. Унинг ратционида ҳар доим табиий турк йогурти, янги мева ва сабзавотлар, нонушта учун органик ёрма мавжуд.

Машҳур турк актрисаларининг табиий гўзаллик ва жозибали бўлиш сирлари
Фото: “Yandeks.ru”

Неслиҳан асалдан юз ниқоблари тайёрлаб, терисини атиргул суви билан артишни яхши кўради. Актриса арган ёғини юз массажи учун ҳам, сочлари учун ҳам ишлатади.

Машҳур турк актрисаларининг табиий гўзаллик ва жозибали бўлиш сирлари
Фото: “Yandeks.ru”

Ҳанде Эрчел

Ҳанденинг блоги ҳам бўянган, ҳам бўянмаган ҳолдаги ёрқин селфиларга тўла. “Маликам, энди қара” сериалида суратга тушган актрисанинг ўзига хос гўзаллик сири бор: у юзини тозалашда ниҳоятда пухта ва баъзида процедурани бир неча марта такрорлайди. Тозалаш воситаларининг арсенали унинг терисига оғир макияждан кейин дам олишга имкон беради.

Машҳур турк актрисаларининг табиий гўзаллик ва жозибали бўлиш сирлари
Фото: “Yandeks.ru”
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар