00:48 / 26.06.2023
118

Озарбайжонда ўтказилган Халқаро муғом фестивалида ўзбекистонлик ижрочилар совриндор бўлишди

Моҳичеҳра Шомуродова
Фото: Ҳусниддин Ато

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган VI муғом фестивалида ўзбекистонлик хонанда Гран-при соҳиби бўлди. Бу ҳақда фестивалда иштирок этаётган фоторассом Ҳусниддин Ато хабар бермоқда.

Фестиваль 18—25 июнь кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтган. Унда Туркия, Ўзбекистон, Эрон, Исроил ва Озарбайжондан 22 нафар созанда ва хонанда иштирок этган.

Фестиваль низомига кўра ғолибларга жами 100 минг евро мукофот белгиланган:

Танловда хонандалик йўналишида:

Гран-при: Моҳичеҳра Шомуродова — Ўзбекистон (20 минг евро);

1. Мирали Саризада — Озарбайжон (15 минг евро);

2. Дашқин Курчали — Озарбайжон (10 минг евро);

3. Дўстмурод Негмуродов — Ўзбекистон (5 минг евро);

Созандалик йўналишида:

Гран-при: Вақиф Таҳмазов — Озарбайжон (20 минг евро);

1. Анар Вализода — Озарбайжон (15 минг евро);

2. Шоҳжаҳон Ёриев — Ўзбекистон (10 минг евро)

3. Жаҳандар Микаилов — Озарбайжон (5 минг евро) билан мукофотланди.

Дўстмурод Негмуродов
Фото: Ҳусниддин Ато
Шоҳжаҳон Ёриев
Фото: Ҳусниддин Ато

Маълумот учун, фестивалда фоторассом Ҳусниддин Атонинг “Муғом ижрочилари” номли шахсий фотокўргазмаси намойиш этилди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озарбайжонда ўтказилган Халқаро муғом фестивалида ўзбекистонлик ижрочилар совриндор бўлишди