Ота-онасининг қаршилигига қарамай, санъатда муваффаққиятга эришган жаҳон юлдузлари (фото)
Кўпгина Голливуд юлдузларининг ота-оналари фарзандлари ўзи ёқтирган машғулот билан шуғулланиши учун сўнгги пулларини ҳам аямайди. Бироқ уларнинг орасида ота-онаси карьерасига халақит қилган, шу сабабли қийинчиликларга дуч келган машҳурлар ҳам бор. Қуйида шу каби Голливуд актёрлари ҳақида сўз боради.
Шарлиз Терон
Бундан 35 йил олдин Шарлиз Тероннинг оиласида фожиа юз берган. Айнан шу воқеа унинг Голливудга кириб келишига сабабчи бўлди. Шарлиз Жанубий Африкада туғилган. Актрисанинг отаси онасини отиб ўлдирмаганида, у эҳтимол Йоханнесбург яқинидаги фермада яшаган бўларди. Шарлиз ўзини-ўзи ҳимоя қилди, актрисанинг отаси уларга қурол кўтариб, ўлдириш билан таҳдид қилди.
Шарлиз Италияга кўчиб келганида атиги 16 ёшда эди. Актриса бу ерда моделлик танловида ғолиб чиқди ва рақс билан шуғулланишни орзу қилди. Унинг бу режаси тиззасидан жароҳат олгани туфайли ушалмади.
“Бу менга ҳаётнинг тугагани каби туюлди. Рақс менинг иштиёқим эди. Жанубий Африкага қайтиб, умримнинг охиригача супермаркетда ишлайман деб ўйлагандим”, — дейди Терон.
Бироқ у Голливудга борди ва орадан кўп отмай бир нечта ролларни олишга муваффақ бўлди. Актриса илк бор 22 ёшида, “Иблиснинг ҳимоячиси” фильмида рол ўйнаганидан кейин катта машҳурликка эришди.
Киану Ривз
Голлиуд актёри Киану Ривз болалигидан дунё бўйлаб саёҳат қилди, унинг онаси отаси билан ажрашгандан кейин ўз бахтини қидирди. Дастлаб, у ўғли билан Ливандан Австралияга, кейин Канадага жўнаб кетди. Вақт ўтиб актёр Канададан АҚШга кўчиб ўтди. Киану яшаш жойини тез-тез ўзгартирганлиги сабабли яхши ўқимаган. У 17 ёшида мактабни тарк этди ва актёрлик билан жиддий шуғулланишга қарор қилди. Актёрнинг онаси унинг актёр бўлишини хоҳламади, отасининг эса ўғлига эътибор қаратишга вақти йўқ эди.
“Ота-онам ажрашди. Дадам наркотик моддаларга қарам бўлиб қолди ва мен уч ёшга тўлганимда онамни ташлаб кетди. Мен уни ҳали ҳам кечирмаганман. Мен буни қабул қила олмайман, қандай қилиб инжиқлик туфайли рафиқаси ва фарзандларини ташлаб кетиш мумкин”, — дейди Ривз.
1990 йилларнинг бошида Кианунинг отаси узоқ вақтга қамалди ва актёр “Тўлқин юқорисида” ва “Тезлик” фильмлари туфайли машҳурликка эришди.
Вуди Харрельсон
Вуди Харрельсон олижаноб терговчи, шафқатсиз жиноятчи ролларини маҳорат билан гавдалантира оладиган актёрлардан бири. Қизиғи унинг бу роллари шахсий ҳаёти билан боғлиқ.
Аввалига унинг отаси 15 йилга озодликдан маҳрум этилди, кейинчалик бу жазо умрбод қамоқ жазосига алмаштирилди. Шарлз Харрельсон кўплаб кечирилмас хатоларга йўл қўйди, бироқ шунга қарамай Вуди у билан бўлишга ҳаракат қилди.
“Мен уни қамоқдан чиқариш учун йиллар давомида ҳаракат қилдим. Унга яна бир имкониятни бермоқчи эдим. У бунга лойиқми, билмайман. Мен отасига ёрдам бермоқчи бўлган ўғил эдим”, — дейди Вуди.
Кичик Харрельсон ҳам безори бўлди. У болалар боғчасидан, кейин эса биринчи синфдан ҳайдалди. У вояга етганида барларга борди, тез-тез жанжал қилди ва кўп вақтини полиция идорасида ўтказди. Унинг онаси ва бувиси бундай интизомсиз бола актёр бўлади деб ўйламаган. Бироқ актёр бу ишнинг уддасидан чиқди.
Марго Робби
Актрисанинг тақдири сабзавот етиштириш ва қўй боқиш эди. Унинг ота-онаси, бобо-бувилари деҳқон бўлган. Актрисага бу келажак ёқмади ва у катта бўлгани сари шаҳарга кетишни хоҳлади. Марго Робби вояга етиб, жасоратли қиз бўлиб, қариндошларининг норозилигига қарамай, отасининг уйини тарк этди. Аввалига у Сиднейга кўчиб ўтди ва у ерда бир нечта телекўрсатувларда иштирок этди, кейин эса энг кўп ҳақ тўланадиган актрисалардан бирига айланиш учун чет элга кўчиб борди.
Актриса биринчи ролини ижро этганидан кейин машҳурликка эришди. У “Уолл-стрит бўриси ” фильмида рол ўйнаган, бироқ бу ҳақида оила аъзоларига айтмаган.
Женнифер Энистон
Женнифернинг онаси Ненси Доу ҳам актриса. У кўп йиллар давомида машҳур бўлишга ҳаракат қилди, лекин камдан-кам кастинглардан ўтди. Актриса биринчи даражали юлдузга айланмади ва у қизига кино саноатга киришни маслаҳат бермади. Бироқ қайсар Жен фильмларда рол ўйнашга қарор қилди, шу сабабли онаси билан жанжаллашиб қолди.
Улар 15 йил давомида алоқа қилмади. Энистон онаси елкасини синдириб олганида унинг олдига борди. Актрисанинг сўзларига кўра, унинг қаттиқ хафа бўлиш учун сабаблари бор эди:
“У менга қўпол, семиз, хунук, ношукр эканлигимни айтиб турарди. Онам дадамникига ўхшаган юзларимни ва оғзимни ёқтирмасди. Мен ундан камдан кам ҳолларда ёқимли сўзларни эшитардим”, — дейди актриса.
Селена Гомес
Селена Гомеснинг онаси Менди қизининг саҳнага чиқишига тўсқинлик қилмади, аксинча, унга ҳар томонлама ёрдам берди ва ишларини бошқарди. Бироқ вақт ўтиб Селена ўз карьерасини ота-онасига ишониб топширганидан афсусланди.
2014 йилда Гомес яна Жастин Бибер билан учраша бошлади, бу Мендига унчалик ёқмади. Она ва қиз жанжаллашиб, гаплашмай қўйди. Селена унчалик ёш эмас эди, бироқ у аллақачон юлдузга айланган эди. Селена ўз карьерасига зарар етказмаслик ва Голливуднинг катта лигаларида қолиш учун Мендини ишдан бўшатиб, янги менежерларни топиши керак эди.
“Селена ҳар доим онаси у учун дунёдаги ҳаммадан азизроқ инсон эканини таъкидлайди. Бироқ улар ҳали ҳам зиддиятли муносабатда. Менди ва Селенанинг ўгай отаси у учун қўлидан келганини қилди. Мендини ишдан бўшатиш қарори жуда қийин бўлди”, — дейди Гомесга яқин инсайдерлардан бири.