date

Анжелина Жоли оиласини сақлаб қолиш мақсадида вазнини орттириш ҳаракатида

Анжелина Жоли оиласини сақлаб қолиш мақсадида вазнини орттириш ҳаракатида

Бред Питт рафиқаси олдига қатъий шарт қўйди

Анжелина Жоли ўз вазнини орттириш ҳаракатида. Оиласининг сақланиб қолиши мана шу нарсага боғлиқ. Бу ҳақда ОАВга актриса ҳақида сўнгги пайтдаги олинган маълумотлар ва суратлар манбаа сифатида ҳизмат қилди.

Охирги йилларда матбуотда фаол муҳокама қилинаётган мавзулардан бири - Анжелинанинг тез суръатда вазн йўқотаётганлиги ва унинг турмуш ўртоғи Бред Питтнинг бундан ҳавотирда эканлиги бўлиб қолди. Вазият шу даражага етиб бордики, уларнинг оиласи бузилиш арафасига келиб қолди.

Актёр хаттоки рафиқаси олдига аввалги ҳолатига қайтиш борасида қатъий шарт қўйди. Акс ҳолда у Анжелина билан турмуш йўллари айро бўлишини айтган: "Энжининг соғлиги борасидаги муаммолар уларнинг уйида тинимсиз жанжал келтириб чиқармоқда. Бу охир бориб ажралиш билан тугайдиган жанжалларга айланиб бўлган. Анжелина амал қилаётган очлик усули уни касалхонага олиб бориши аниқ. Оқибатда Бред унга қатъий шарт қўйди: ёки аввалги ҳолига қайтиш ёки ажрим", - деб маълумот беради ишончли вакил.

Шунингдек, олинган маълумотларда Анжелинанинг бундай очлик усули билан қандай қизиқиб қолгани айтилган. Ишончли вакил сўзларига қараганда, енгил атлетчи Луи Замперини (бир пайтлар япон концлагери асири бўлган) ҳақида ҳикоя қилувчи "Енгилмас" фильмидаги роли ишончли чиқиши учун бошқа актёрлар билан биргаликда очликка чидаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Анжелина Жоли оиласини сақлаб қолиш мақсадида вазнини орттириш ҳаракатида