15:30 / 15.07.2023
273

Ўзи иштирокидаги фильмни йиғлаб томоша қилаётган Жеки Чан (фото, видео)

Фото: AdMe

Яқинда ижтимоий тармоқларда Жеки Чан ўзи иштирокидаги энг машҳур фильмларни томоша қилаётгани акс этган видеолар тарқалди. Актёр карьераси аввалидаги кинокартиналарни томоша қилиб кўз ёшларини тия олмади.

Томошабинлар бу қайси фильмдаги саҳна эканини топишга қийналди

Кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари оилавий видеони кўришга қарор қилди. Бу аслида Жеки Чаннинг 2023 йилнинг апрель ойида чиққан сўнгги фильмидан олинган кадрлар бўлган. “Кунг-фу тулпор” фильмида актёр оғир жароҳатлар туфайли бутун бойлигидан айрилган ва касбни тарк этишга мажбур бўлган каскадёр ролини ўйнаган. Хавфли иш эркакнинг оиласига қимматга тушади ва у катта ёшли қизи билан деярли мулоқот қилмайди. Бош қаҳрамонга яқин бўлган ягона жонзот  — у қолдирган от.

Фото: AdMe

Ёлғиз фарзанди билан муносабатларни ўрнатишга уринаётган қаҳрамон эски видеоларини томоша қилган. Унда Жеки Чан бир пайтлар амалга оширган, нафақат муваффақиятли дубллар, балки жиддий жароҳатлар билан якунланган ҳақиқий трюклар ҳам кўрсатилган. Жеки Чан бошидан кечирган дардларни эслаб, кўз ёшларини тия олмади.

Фото: AdMe

Жеки Чан бежизга кўз ёш тўкмаган

Жеки Чан нафақат истеъдодли комедик актёр, балки ўзининг барча трюкларини — ҳатто энг мураккаб ва ақл бовар қилмайдиганларини ҳам ўзи ижро этишни афзал кўрадиган профессионал каскадёр сифатида машҳур бўлди. Актёр бекорга йиғламаган, сабаби ёрқин ва эсда қоларли кадрлар сабаб Чан баъзида ойларини касалхонада ўтказар эди.

Фото: AdMe

У фаолияти давомида танасидаги деярли барча суякларни синдириб олган ва кейинчалик ҳеч бир суғурта қилиш компанияси у билан ҳамкорлик қилишни истамаган. Жекининг муваффақиятсиз суратга олинган видеоларини томоша қилгандан сўнг, фильмларидаги кулгили ва ҳайратланарли лаҳзалар ортида қанчалар меҳнат, оғриқ ва кўз ёшлар тургани аён бўлади. Унинг охирги лойиҳасидаги таъсирли саҳна янги маъно касб этади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзи иштирокидаги фильмни йиғлаб томоша қилаётган Жеки Чан (фото, видео)