19:19 / 31.07.2023
128

Ургутда тарихий обидаларга 9 млрд. сўмлик зарар етказилди

Ургутда тарихий обидаларга 9 млрд. сўмлик зарар етказилди

Самарқанд вилояти Ургут тумани “Мингтепа” ва “Қуйиқишлоқ” маҳаллаларида жойлашган тарихий ёдгорликларга 9 млрд. сўмлик зарар етказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура.
Хабарда айтилишига кўра, Ургут тумани "Мингтепа" маҳалласида жойлашган “Тўлқиртепа-1” археология ёдгорлигининг 163 м3 ҳажмдаги ер майдони махсус техника ёрдамида ковлаб олиниб, тарихий объектга 4 млрд. сўм зарар етказилган.
Шунингдек, ушбу туманнинг “Қуйиқишлоқ” маҳалласида жойлашган ўрта асрларга оид “Тешиктепа”, “Деҳқонобод” маҳалласидаги “Қулқишлоқтепа-2” ва “Огаҳий” маҳалласидаги “Мозортепа” археология объектлари қисман бузилиши оқибатида жами 5 млрд. сўм зарар етказилган.
Текширишлар натижасига кўра жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Прокуратура маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексида мазкур жиноий қилмишлар оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга ниссбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ургутда тарихий обидаларга 9 млрд. сўмлик зарар етказилди