“Муҳташам юз йил” сериалидаги Хуррам Султон ролидан кейин дунё бўйлаб машҳурликка эришган Марям Узерли ҳамон жамоатчилик эътибори марказида. У нафақат актриса сифатида муваффақиятли карьерасини қуришда давом этмоқда, балки кўплаб брендларнинг реклама роликларида рол ўйнамоқда. Яқинда эса турк кино олами юлдузининг исми барча даврларнинг энг гўзал аёллари рўйхатига киритилди.
“Сапфир” телеканали маълумотларига кўра, Узерли рейтингнинг 22-поғонасидан жой олган. Ҳозирда у Грэйс Келли, Одри Хепбёрн, Мерилин Монро ва Анжелина Жоли каби машҳур аёллар билан бир қаторда турибди. Турк актрисасининг мухлислари уни ҳақиқатан ҳам ушбу рўйхатдан жой олишга лойиқ эканини айтган.
Айни пайтда актриса бош ролни ижро этган “Ру” сериалининг тақдири ҳал қилинмоқда. Disney+ янги турк лойиҳаларини трансляция қилишдан бош тортгач, баъзи рақамли платформалар уларни кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олиш истагини билдирди. Яқин келажакда томошабинлар актрисанинг янги лойиҳасини кўришлари мумкин.
Маълумот ўрнида, Марям Узерли 1983 йилнинг 12 август санасида Германияда туғилган. Унинг актрисалик салоҳияти мактаб йилларидаёқ шакллана бошлаган — у кўплаб спектаклларнинг доимий иштирокчиси эди. Кейинчалик 17 ёшида у ижодий ривожланишини давом эттириб, Гамбургдаги актёрлик мактабида таҳсил олади. У фаолияти давомида “Муҳташам юз йил” сериали, “Ари уяси”, “Ажойиб туш” фильмларида рол ижро этган.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг