18:20 / 23.08.2023
265

Қашқадарёда Амир Темур даврига оид қишлоқ харобалари топилди (фото)

Фото: Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати

Қашқадарёнинг Муборак туманидаги Хўжа Равшан обидаси ҳудудида Амир Темур даврига мансуб қишлоқ харобалари топилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд археология институти ходимлари томонидан қазиш ишлари давомида қишлоқ харобалари орасидан Амир Темур даврига мансуб 4 та хона кашф қилинди.

Ушбу ёдгорлик ўрнида XIII-ХИВ асрларда Қаршидан Бухорога олиб борувчи гавжум аҳолига тўла карвон йўли жойлашган бўлган. Қишлоқнинг бугунги кунда сақланиб қолган қолдиқларининг майдони 30 гектарни ташкил этади.

Фото: Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати
Фото: Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати

Мутахассисларнинг тахминларига кўра, ўша кезлари истиқомат қилган овул аҳолиси чиғатой даврининг сўнгги ва Амир Темур замонида маданий жиҳатдан анча тараққий этган бўлган. Топилмалар орасида кошин, сирланган сопол, металлдан ясалган хўжалик жиҳозлари ва бошқа ноёб буюмлар бор.

Тадқиқотчилар Амир Темур замонида нафақат шаҳарлар, балки қишлоқларда ҳам ривожланиш даражаси юқори бўлгани ҳақида дастлабки хулосаларга келди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Қашқадарёда Амир Темур даврига оид қишлоқ харобалари топилди (фото)