Яхши танланган актёрлар таркиби фильм муваффақиятининг ярми дегани. Одатда томошабинлар учун кастингнинг барча қийинчиликлари саҳна ортида қолади.
Карен Аллен — Жулия Робертс (Вивиан, “Соҳибжамол”)
“Соҳибжамол” режиссёри Гарри Marshалл “Индиана Жонс” фильмида суратга тушган Карен Алленни бош қаҳрамон сифатида кўради. Аммо актриса кўплаб юлдуз ҳамкасблари сингари бу ролни рад этади. Баъзиларнинг жадваллари эса жуда тиғиз бўлган, бошқалари эса бундай рол карьераларини бузишидан қўрқишган. Натижада экранда севимли Жулия Робертс пайдо бўлди.
Фаҳрие Эвжен — Марям Узерли (Хуррам, “Муҳташам юз йил”)
“Муҳташам юз йил” фильмидаги бош ролга мос актриса 8 ой давомида қидирилади. Суратга олиш бошланишига саноқли кунлар қолади. Сериал ижодкорлари учун Туркияда туркчани мукаммал биладиган ва айни пайтда турк бўлмаган аёл ролини ўйнай оладиган актрисани топиш қийин эди. Айнан кастинг ёрдамида сериал ижодкорлари Марям Узерли ҳақида билиб, уни Берлиндан Истанбулга таклиф қилишади. Кастингдан сўнг сериал иждкорлари Хуррам ролига мос актриса топилганини тушунишади. Турк матбуотида Хуррам султон ролига номзодлардан бири “Чолиқуши” сериали билан танилган Фаҳрие Эвжен эканлиги ҳақида миш-мишлар ҳам тарқалади.
Летисия Спилер — Жованна Антонелли (Жади, “Клон”)
“Клон” фильмидаги Жади ролига Летисия Спилер мўлжалланган эди. Илгари у “Нафис заҳар” сериалида ёвуз қаҳрамон Мария Регина ролини ўйнаган ва жуда машҳур бўлган. Аммо актриса сериалда иштирок этишни рад этади.
Ўша пайтда Жованна Антонелли телевидениеда эндигина ишлай бошлаган эди ва Жади роли унинг карьерасидаги энг муҳимларидан бирига айланди.
Сем Клафлин — Кит Харингтон (Жон Сноу, “Тахтлар ўйини”)
Сем Клафлин “Ҳаёт-мамот ўйинлари” фильмида рол ўйнашдан олдин “Тахтлар ўйини” фильмида қатнашишни хоҳлайган. У Визерис Таргерен роли учун кастингдан ўтади. Аммо унга Жон Сноу роли берилади.
Теа Леони — Женнифер Энистон (Рейчел, “Дўстлар”)
Теа Леонига дарҳол Рейчел ролини таклиф қилишади, лекин у рад жавобини беради. Ахир актрисага “Яланғоч ҳақиқат” сериалида бош рол берилган, “Дўстлар” фильмида Леони эса қаҳрамонлардан бирини ўйнаши керак эди. Қизиқ томони шундаки, “Яланғоч ҳақиқат” 3 фасл, “Дўстлар” эса 10 фасл давом этган.
Шунга қарамай, Рейчелнинг роли дарҳол Женнифер Энистонга берилмайди. Аввал бу рол Кортни Коксга таклиф қилинган, бироқ у Моника ролини ўйнашни хоҳлаган. Бошқа таниқли даъвогарлар орасида Жейн Краковски, Элизабет Беркли ва Тиффани Тиссен бор эди.
Ойку Челик — Марям Узерли (Хуррам, “Муҳташам юз йил”)
Агар Марям Узерли Хуррам ролига мос келмаганида, Ойку Челик бу ролга тасдиқланган бўларди. Бироқ кейинчалик интервьюсида сценарий муаллифи Мерал Окай Хуррамни Марям Узерлидан бошқа ҳеч ким ўйнай олмаслигини ва у бу ролда бошқа ҳеч кимни тасаввур қилолмаслигини айтади.