20:54 / 02.11.2023
615

“Муҳташам юз йил” сериалидаги тарихий далилларга тўғри келмайдиган қўпол хатолар

“Муҳташам юз йил” сериалидаги тарихий далилларга тўғри келмайдиган қўпол хатолар

Ҳозиргача миллионлаб аёллар султон Сулаймон ва унинг тенги йўқ рафиқаси Хуррам султоннинг афсонавий севги ҳикояси ҳақидаги “Муҳташам юз йил” сериалини томош қилишади. Бироқ сериал ижодкорлари томонидан қандай тарихий ноаниқликлар содир этилганлигини ҳамма ҳам билавермайди.

Меҳримоҳ Султоннинг бахтсиз никоҳи

 
Фото: Фильмдан кадр

“Муҳташам юз йил” сериалида Сулаймон султоннинг суюкли қизи Меҳримоҳ бахтсиз аёл сифатида кўрсатилган. Аввалига Маликочўғли Балибей уни рад этади, кейин онаси уни Султонга яқинлаштириш мақсадида Рустам пошога узатади. Севмаган одами билан турмуш қурган Меҳримоҳ султон бутун умри давомида азоб чекади, эпизодларнинг бирида у ҳатто маҳаллий шифокорни севиб қолади.

Аслида Меҳримоҳ ва Рустам пошо катта ёш фарқига (29 ёш) қарамай, бир-бирларини севишган ва биргаликда хайрия ишлари билан шуғулланган. 1561 йилда вазир Рустам пошо узоқ давом этган хасталик туфайли вафот этгач, султоннинг қизи ҳеч кимга кўнгил қўймаган — ўлимига қадар эрига содиқ қолган.

Хуррам ва Сулаймоннинг 5 фарзанди

Фото: Фильмдан кадр

Тарихий маълумотларга кўра, Сулаймон I ва унинг қонуний рафиқаси Хуррамнинг 6 нафар фарзанди бўлган. Бироқ “Муҳташам юз йил”да фақат 4 шаҳзода ва суюкли қизи Меҳримоҳ кўрсатилган. Султоннинг яна бир ўғли бўлган: Абдулла тўнғич фарзанд Меҳмеддан кейин туғилган, аммо 8 ойлигида касал бўлиб қолган бола атиги 3 йил яшайди. Чақалоқ 1526 йилда саройда тарқалган сув чечакдан вафот этади.

Сериал мухлисларининг тахминларига кўра, сценарий муаллифи Абдулла ҳақидаги ҳикояни сюжетга киритмасликка қарор қилган, чунки ўша пайтда Хуррам ёлғиз ўзи бошдан кечириши керак бўлган фожиалар етарли эди. Бу воқеа ўрнига Хуррам Сулаймоннинг жазоси сифатида бир неча йилга сургунга жўнатилади.

Лука ва Хуррам ўртасидаги муносабатлар

Фото: Фильмдан кадр

Режиссёрлар режалаштирганидек, Хуррам учун яна бир хавф унинг кутилмаганда қайтиб келган собиқ севгилиси, рассом Лука бўлиши керак эди. Лука Сулаймон ва Хуррамнинг портретини чизган саҳна мутлақо бемаъни кўринади. Султоннинг севимли аёлига қарашга ҳеч қачон рухсат берилмаган, бунинг устига бу одам нотаниш  бўлса.

Аслида эса Лука ҳатто мавжуд бўлмаган. Назарий жиҳатдан Хуррамнинг севгилиси бўлиши мумкин, аммо уларнинг эски муносабатлари тезда аниқланиб, яширин учрашувлар ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмасди.

Аёлларнинг очиқ кийиниши

Фото: Фильмдан кадр

Ушбу сериалнинг ўзига хос белгиларидан бири — Усмонли империясидаги аёлларнинг либослари. Томошабинлар Хуррамнинг ҳар бир образига қойил қолишади ва ўша даврда худди шу либосни кийиб кўришни орзу қилишади, лекин аслида улар бутунлай бошқача кўринишга эга бўлганини кўпчилик билмайди.

Буюк Сулаймон ҳукмронлиги давридаги аёллар кийимлари эркакларникига ўхшаш бўлган. Кенг ўлчамдаги кафтан аёллар қоматини бегона кўзлардан яширган. Хуррамнинг ўзи ҳеч қачон узун кўйлак ва юзини ёпган шойи рўмолсиз саройдан чиқмаган.

Хадиче султоннинг сеҳр-жодуси

Фото: Фильмдан кадр

Иброҳим пошо қатл этилгандан сўнг, Хадиче Хуррамга қарши очиқчасига уруш очади — у вазирни султонга Хуррам ёмон қилиб кўрсатган деб ишонади. Бева аёл қўллаган ифлос ҳийлалардан бири бу — сеҳр-жодудир. Айнан у режиссёрларнинг фикрига кўра, қариганда тери саратонидан азият чека бошлаган Хуррамнинг танасини аста-секин заҳарлаши керак эди.

Тарихда эса Хуррам ўз вақтида даволанмаган онкологик касалликдан ёки заҳарланишдан вафот этган. Унинг таржимаи ҳолини ўрганган баъзи тарихчилар ҳатто ангинанинг оғир шакли бўлган версияни ҳам кўриб чиқишади. Ҳар ҳолда Хадиче султон хуррамнинг ўлимига ҳеч қандай тарзда, айниқса, жоду орқали зарар етказолмасди. Хадиченинг ўлимидан сўнг, Хуррам унинг қизини ўз тарбиясига олади — Хоним ҳатто Хуррам қабри ёнига дафн қилинади.

Хуррам ва Нурбонунинг бир-бирини ёқтирмаслиги

Фото: Фильмдан кадр

Муҳташам юз йилда Хуррам ва унинг келини Нурбону ўртасидаги яхши муносабатлар узоқ давом этмайди. Нурбону Хуррамнинг ўғиллари Селим ва Боязид ўртасидаги жанжалдан манфаатдор эканини англаган заҳоти ўғлининг канизагини диққат билан кузата бошлайди. Нурбону ва Селим яқинлаша бошлагач, келинидан қандай қутулишни режалаштиради.

Тарихчилар бу аёллар ўртасидаги муносабатларнинг бутунлай бошқача версиясини илгари сурадилар. Сесилия (бўлажак Нурбону) 12 ёшида ҳарамга келиб қолган, шунинг учун уни Хуррамнинг ўзи тарбиялаган. Хуррам шаҳзодалардан бирининг ёнида кучли ва қайсар қизни кўргач, унга таълим олишда ёрдам беришга ҳаракат қилади. Ўз мактубларида Нурбону ҳатто Султон хонимни “Хуррам она” деб атайди, бу улар ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқлигини тасдиқлайди.

Моҳидаврон султоннинг ёлғиз фарзанди

Фото: Фильмдан кадр

Томошабинлар Моҳидавронни султоннинг бир нафар меросхўрини дунёга келтирган аёл сифатида қабул қилишга одатланган ва саройда Хуррам пайдо бўлгандан сўнг, Сулаймон дарҳол уни унутган деб ҳисоблашади. Аслида эса ундай эмас.

Тарихий маълумотларга кўра, Хуррам султоннинг севимлисига айланганидан кейин ҳам Моҳидаврон Сулаймоннинг ёнига ташриф буюриб турган. Унинг биринчи боласи шаҳзода Аҳмад гўдаклигидаёқ вафот этади, шунинг учун Мустафо Усмонлилар оиласи учун узоқ кутилган фарзанд эди.

Сулаймоннинг Меҳримоҳдан ташқари яна бир қизи бўлгани ҳали ҳам очиқ қолмоқда. Меҳримоҳдан олдин Моҳидаврон Розия Султон исмли қиз фарзанд кўради, у қаригунга қадар узоқ яшайди — номаълум сабабларга кўра “Беғам” лақабини олади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Муҳташам юз йил” сериалидаги тарихий далилларга тўғри келмайдиган қўпол хатолар