Ўзбекистонда заргарлик санъати узоқ йиллик тарихга эга. Самарқандда давом этаётган Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VII халқаро конгрессида Бухоро яқинидан милоддан аввалги II минг йилликка оид нодир тилла хазина топилгани маълум қилинди.
Америкалик археолог Сорен Старкнинг маълум қилишича, 2022 йилда Бухоро Сўғдидаги йирик аҳоли пункти ўрнида нодир тилла хазина топилган. Гарчи манзилгоҳнинг ўзи сақлаб қолинмаган бўлса ҳам ушбу объектда олиб борилган қазиш ишлари мобайнида шаҳар четидан яна шунингдек, бронза даврига оид ноёб олтин буюмлар, хусусан, учбурчак шаклидаги нафис олтин сирғалар ҳам топилган. Ҳозирда олтин хазина Бухоро музей-қўриқхонасида жамланган.
Бундай нуфузли лойиҳага йирик бизнес вакиллари хусусан, ERIELL компанияси ҳомийлик қилаётгани Бахтиёр Фозилов каби меценатлар бизнеснинг ижтимоийлашувига ёрқин намуна бўлмоқда.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг