Актёрнинг ҳақиқий маҳорати унинг турли образларни ўйнай олишидадир. Гарчи бу ташқи кўринишни ўзгартиришни ва бутунлай бошқа мимика ҳамда имо-ишораларни ўрганишни талаб қилса ҳам.

Кетрин O’Хара

 
Фото: AdMe

1990 йилда Кетрин O’Хара “Уйда ёлғиз” фильмида бош қаҳрамоннинг онаси ролини ўйнайди. “Лемони Сникет: 33 бахтсизлик” фильмида эса у маккор офталмолог ролини ижро этади.

Рами Малек

Фото: AdMe

“Музейдаги тун” фильмида Рами Малек қайта тирилган фиръавн Акменра сифатида пайдо бўлади. 2015 йилдан 2019 йилгача у “Жаноб робот” сериалида социофоб дастурчи Эллиот ролини ўйнайди. 2017 йилда “Капалак” драмасида молиявий фирибгар Луи Дегас ролини ижро этади.

Зои Салдана

Фото: AdMe

2008 йилда Зои Салдана “Нишон марказида” фильмида телевидение мухбири ролини ўйнайди ва 5 йилдан кейин у “Жаҳаннам қаҳрамони” фильмида иродали қиз Лена Тейлор ролини ижро этади. 2014 йилда “Галактика қўриқчилари”да у ғайритабиий кучлар эгаси Гамора сифатида қайта туғилади. “Аватар: Сув йўли” фильмида у Нейтирининг ажойиб қаҳрамонига айланади.

Аня Тейлор-Жой

Фото: AdMe

2015 йилда Аня Тейлор Жой “Атлантис” сериалида жуда ғайриоддий образда чиқади. “Эмма” фильмида у бош қаҳрамон Эмма Вудхаусга, “Қироличанинг юриши” сериалида эса истеъдодли шахматчи Бет Ҳармонга айланади. 2022 йилда у “Амстердам” фильмида беқиёс Либи Воуз ролида пайдо бўлади.

Робби Колтрейн

Фото: AdMe

Меҳрибон Ҳагрид ролини ўйнаган Робби Колтрейнни пахмоқ сочларисиз тасаввур қилиш қийин. Бироқ 2012 йилда Чарльз Диккенснинг “Буюк умидлар” романи асосида ишланган фильмда актёр бутунлай бошқа образда намоён бўлади: фильмда у адвокат Жаггерс ролини ўйнайди.

Томас Сангстер

Фото: AdMe

2011 йилда “Суперқаҳрамоннинг ўлими” фильми чиқади, унда Томас Сангстер оғир касалликка чалинган бола Дональд ролини ўйнайди. Шу билан бирга, “Альбатрос” фильмида оддий бола Марк ролини ўйнайди. 2020 йилда “Қироличанинг юриши” сериали чиқади, унда Сангстер дунёга машҳур шахматчи Бенни Уотц қиёфасида пайдо бўлади.

Хелена Бонем Картер

Фото: AdMe

Хеленани ҳақиқий трансформация устаси деб аташ мумкин. “Катта балиқ” фильмида у қари жодугар тимсолида пайдо бўлади. “Тост” фильмида эса унга овқат пиширишни билмайдиган Поттер хоним роли ишониб топширилган. “Алиса кўзгуорти мамлакатида” фильмида актриса Қизил қиролича сифатида қайта туғилади. “55 қадам” фильмида у ўз ҳуқуқлари учун курашган Элеанора Райз ролини ўйнайди.

Мерил Стрип

Фото: AdMe

“Ўрмондан йироқда” фильмида Мерил Стрип ёвуз жодугарни, “Кичик аёллар”да у қаҳрамоннинг хушмуомала холасини, “Тепага қарама” фильмида бепарво президент ролини ўйнайди. Бу аёл, албатта, ҳар қандай одамга айланиши мумкин.

Кейт Бланшетт

Фото: AdMe

Вуди Алленнинг “Жасмин” фильмида Кейт бирданига ўз мавқейини йўқотган зодагон аёл ролини ўйнайди. “Тор: Рагнарёк” фильмида актриса Ҳела маъбудаси қиёфасида пайдо бўлади. “Кабуслар хиёбони” фильмида эса унга маккор шифокор Лилит Риттер роли ишониб топширилган.

Никол Кидман

Фото: AdMe

“Мулен Руж” мусиқий фильмида Никол Сатин кабаресининг юлдузига айланади. “Кўл тепаси” телесериалида у Жулия исмли она ролини ўйнайди. “Зиёфатларда қандай гаплашиш керак” фильмида у панк гуруҳи менежери қиёфасини синаб кўрди. “Варяг” фильмида эса у қиролича Гудрун сифатида қайта туғилади.

Жим Керри

Фото: AdMe

Жим Керри ҳам комедик, ҳам драматик ролларни ижро этишда моҳир. Актёр ҳар қандай томошабинларни кулдира олишини “Беғубор ақлнинг абадий қуёши”, “Трумен томошаси” ва бошқа фильмлар аллақачон исботлаган. 2016 йилда у “Ҳақиқий жиноят” драматик триллерида бош қаҳрамонни ўйнайди.