date

Ишани Ҳиндистонда ҳам қораланди


Ўтган йили “Ёшлар” телеканали намойиш этган “Сенга ошиқман” сериали мазмун, моҳияти ва бизни менталитетга ҳос эмаслиги учун ҳалқ орасида ва оммавий ахборот воситаларида танқид қилинган эди, деб ёзади "Diydoraziz.uz" сайти. Лекин, сериални севиб томоша қилганлар, унинг қаҳрамони “Ишани” номини фарзандига исм қилиб қўйганлар ҳам топилган. Танқидлар ортиб боргани сабабли “Ёшлар” канали сериални тўхтатишга мажбур бўлди. Бироқ, “Ёшлар” канали ижодкорлари аввал фильмни ижобий тарафлари ҳақида кўрсатув тайёрлаб, уни мақтаб сўнг эфирга узатишни тўхтатдилар. Буни қарангки ушбу фильм савияси пастлиги сабабли Ҳиндистонда ҳам кескин танқидга учради. Бу ҳақида Ҳиндистон маҳаллий нашрлари ахборот бермоқда. Фильм ҳақиқатдан жуда йироқлиги, ва “аччиқ-ичакдек” чўзиб юборилгани учун мухлислар норозилик билдирганлар. Оқибатда “Сенга ошиқман” лойиҳаси қайта эфир юзини кўрмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ишани Ҳиндистонда ҳам қораланди