17:00 / 24.11.2023
178

Қўшиқ ва рақсларсиз суратга олинган энг яхши Болливуд фильмлари (видео)

Қўшиқ ва рақсларсиз суратга олинган энг яхши Болливуд фильмлари (видео)

Қўшиқ ва рақсларсиз ҳинд киносини тасаввур қилиш қийин. Лекин бу каби ноодатий ёндашув XXI асрда яратила бошланди. Энг машҳур ва маҳоратли актёрларни жамлаган қуйидаги фильмларда қўшиқ ва рақсларни учратмайсиз.

“Мери Ком” – 2014 йил

Ушбу фильм олтита жаҳон чемпионатида медалларни қўлга киритган дунёдаги ягона аёл боксчининг машаққатли тақдири ва оғир кундалик ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Мери Ком − бокс бўйича 2008 йилда энг кичик вазнда жаҳон чемпиони. Фильм қаҳрамони Манипурда, камбағал ва консерватив оилада дунёга келади. Шунинг учун ҳам унинг ютуғи барчани ҳайратга солади. Картина реал воқеаларга асосланган. Айтганча, Мери ролини боксни ўзлаштирган Приянка Чопра ижро этган.

“Lanchboks” – 2013 йил

Аслида тасодиф бўлмаган тасодифий илиқ ҳикоя. Одатга кўра, Мумбайда офис ходимлари иш жойларида овқатланади. Шаҳарда эса иссиқ овқатни уйдан идорага етказиб берадиган курерлик хизматлари мавжуд. Бош қаҳрамон – марҳум актёр Ирфон Хон бир куни тасодифан бошқа бир одамга мўлжалланган қутини олади. Аммо ҳаммаси аниқлашгачгина ҳақиқий воқеалар бошланади. Тушлик эгаси Нимрат Капур турмушидан кўнгли тўлмаган бахтсиз ва ёлғиз аёл бўлиб чиқади. Уларнинг тасодифий танишуви кейинчалик жиддий муносабатларга йўл очади.

“Пицца” – 2012 йил

Яна бир маълумот, ҳиндча даҳшатли фильмларда ҳам қўшиқ ва рақсларни кўриш камёб ҳодиса. Воқеа пицца етказиб берувчи одам билан узвий боғлиқ. Етказиб берувчи пиццани олиб борганида, иккинчи қаватда ўқ овози эшитилади ва у мижозни ўлик ҳолда топади. Ғайритабиий қасоскор эса воқеалар ривожига сабаб бўлади.

“Барфи” – 2012 йил

Ушбу картина кўплаб мукофотга сазовор бўлди. Шунингдек, Ҳиндистон томонидан “Энг яхши чет тилидаги фильм” номинацияси бўйича “Оскар” мукофотига сазовор бўлди.

Фильмда кар-соқов Барфи исмли йигит аутизмга чалинган Шрути исмли қизни севиб қолади. Қизнинг фикрига кўра, севги абадий юксак туйғу бўлиб, унда икки киши яшайди ва бир-бирларини охиригача қувонтиради. Барфи эса Шрути учун ҳаётининг ҳар бир дақиқасини баҳам кўришни истаган одамга айланади. Жисмоний нуқсонлар қаҳрамонларнинг бир-бирини чинакамига севиб қолишига тўсқинлик қилмайди.

“Жодха ва Акбар” – 2008 йил

Мусулмон ҳукмдор ва Ражпут маликасининг муҳаббат тарихи ҳақидаги фильмда рақс ва қўшиқлар эмас, балки ажойиб мусиқалар мавжуд. Сюжетда биргина рақс саҳнаси мавжуд. Аммо бу миллий байрам шарафи учун тақдим этилади. Лекин асосий қаҳрамонлар ҳеч қачон бир-бирларига қўшиқ айтиб, рақсга тушмаган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Қўшиқ ва рақсларсиз суратга олинган энг яхши Болливуд фильмлари (видео)