Хонанда Бунёдбек Саидов фаолияти борасидаги жиддий қарорга келгани ҳақида гапирди

Хонанда Бунёдбек Саидов фаолияти борасидаги жиддий қарорга келгани ҳақида гапирди

Бунёдбек Саидов бугунги кунда Хоразм қўшиқчилари орасида энг кўзга кўринган ва талаб юқори бўлган хонанда. Унинг нафақат Ўзбекистондаги, балки хориж давлатларидаги концертлари ҳам ҳамиша шов-шувларга сабаб бўлади. У Марказий Осиё давлатлари ва бир неча бор АҚШда концерт дастурларини тақдим этган.

“Дарё” мухбирлари хонанданинг бу йилги концертида иштирок этиб, репортаж тайёрлади. Хонанда бу йилги концерт сўнггиси бўлишини, энди асосий эътиборини бошқа нарсаларга қаратиш ниятида эканлигини гапирди.

Хонанда Бунёдбек Саидов фаолияти борасидаги жиддий қарорга келгани ҳақида гапирди
Фото: “Дарё”

— Бу йилги концерт ижодимдаги энг қисқа вақт тайёргарлик кўрилган концерт бўлса керак. Чунки бирорта концертга бу қадар кам тайёргарлик кўрмаганман. Ташкилотчилар таклиф беришганида, бир оз иккиландим. Охири концерт кунлари белгиланишига бир ой қолганида розилик бердим. Кейин концертга икки ҳафта қолганида Тошкентга келиб, тайёргарлик кўришни бошладим, — дейди Бунёдбек Саидов.

Хонанда Бунёдбек Саидов фаолияти борасидаги жиддий қарорга келгани ҳақида гапирди
Фото: “Дарё”

Хонанда тўйларда ҳам фаол эмаслиги ва келажакдаги фаолиятини қандай давом эттирмоқчилиги ҳақида гапирди.

Хонанда Бунёдбек Саидов фаолияти борасидаги жиддий қарорга келгани ҳақида гапирди
Фото: “Дарё”

— Тўйларга ҳам деярли бормаяпман. Ижодга ҳам эътиборим анча сусайган. Шу боис бу йилги концертни самимий ва оддий қилиб ўтказишни ният қилдим. Мухлислар сўраган қўшиққа тайёрман. Карантин даври кўп ҳақиқатларни англашимизга сабабчи бўлди. Ёлғиз фарзандман, концерт ва ижод сабаб ота-онамга кўнгилдагидек эътибор бермаслигим мумкин.

Хонанда Бунёдбек Саидов фаолияти борасидаги жиддий қарорга келгани ҳақида гапирди
Фото: “Дарё”

Шу боис, узоқ ўйлаб бир қарорга келдим. Бу йилгиси охирги концертим бундан кейин бор эътиборимни яқинларимга, хусусан ота-онамга қаратмоқчиман. Менимча, мен шундай ёшга етиб келдим, — дейди хонанда Бунёдбек Саидов.

Хонанда Бунёдбек Саидов фаолияти борасидаги жиддий қарорга келгани ҳақида гапирди
Фото: “Дарё”

Хонанданинг бу йилги концерти ҳақиқатан ҳам махсус сценарийсиз ўтди. Чунки хонанда кўп қўшиқларини мухлисларининг талаби билан ижро этди.

Хонанда Бунёдбек Саидов фаолияти борасидаги жиддий қарорга келгани ҳақида гапирди
Фото: “Дарё”

— Буни концерт эмас, самимий учрашув деб қабул қилинглар. Истаган инсон ўйнасин, истаса мен билан қўшилиб қўшиқ айтсин. Бугунги кеча қолипсиз ўтишини хоҳлайман, — деди Бунёдбек Саидов.

Хонанда Бунёдбек Саидов фаолияти борасидаги жиддий қарорга келгани ҳақида гапирди
Фото: “Дарё”

Ботир Қодиров дўстини қўллаб-қувватлаш учун концерт бошидан охирига қадар саҳна ортида бўлди.

Хонанда Бунёдбек Саидов фаолияти борасидаги жиддий қарорга келгани ҳақида гапирди
Фото: “Дарё”
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар