16:26 / 17.12.2023
306

Фильмлардаги саҳналари кесиб ташланган истеъдодли актёр ва актрисалар

Фильмлардаги саҳналари кесиб ташланган истеъдодли актёр ва актрисалар

Ўз фильми устида ишлаётганда режиссёр кўпинча кадрлардаги воқеа неча соат давом этишини тасаввур ҳам қилмайди. Агар фильм жуда узун бўлиб кетса, монтажчилар энг аҳамиятсиз саҳналарни кесиб ташлаши керак. Агар уларни машҳур актёр ва актрисалар ўйнаган бўлса ҳам бошқа илож йўқ.

Рэйчель Вайс — “Мўъжиза томон” (2012)

 
Фото: AdMe

Рэйчель Вайс Нилнинг яқин дўсти Дина ролини ўйнаган “Мўъжиза томон” (2012) драмасида ўзи роль ижро этган саҳнани кўра олмайди. Чунки “Ҳаёт дарахти” (2011) фильми билан танилган режиссёри Терренс Малик “Мумиё” юлдузи иштирок этган саҳналарни кесиб ташлашга қарор қилади. Бунинг сабаблари номаълум, Малик бошқа таниқли актёрлар роль ижро этган саҳналарни ҳам олиб ташлаган. Жумладан, Терренс ўзининг “Ингичка қизил чизиқ” (1998) драмасидан Мартин Шин, Гари Олдман, Микки Рурк ва Вигго Мортенсен каби йирик истеъдодларни ҳам кесиб ташлаган.

Лина Ҳиди — “Тор: Севги ва чақмоқ” (2022)

Фото: AdMe

Тайка Ваититининг ушбу фильми саҳналари кесиб ташланган актёрлар сони бўйича рекордчи бўлиш учун барча имкониятларга эга. Фильмдан биринчи бўлиб Питер Динклейж ва Жефф Голдблюмнинг кадрлари кесилган. Кейин эса “Тахтлар ўйини” фильмидаги Серсей Ланнистер роли билан кино мухлисларига танилган Лина Ҳиди иштирок этган саҳналар кесилади. Дастлаб Тайка Ваитити актёрларнинг бундай оммавий равишда кесилишининг сабабини ошкор қилмайди, кейин у ўчирилган саҳналар етарлича яхши эмаслигини айтади.

Ана Де Армас — “Кечаги кун” (2019)

 
 
Фото: AdMe

“Кечаги кун” (2019) фильми автоҳалокатдан сўнг уйғониб, ўзини Тhе Beatles қўшиқларини эслайдиган ягона инсон деб биладиган одам ҳақида ҳикоя қилади. Фильмда кубалик актриса Ана де Армас ўйнаган, уни ҳатто фильм трейлерида ҳам кўриш мумкин. Аммо фильмнинг охирги версиясида актриса бўлган барча саҳналар кесилган.

Сценарий муаллифи Ричард Кёртиснинг тушунтиришича, комедиянинг бош қаҳрамонлари Жек ва Элли ўртасидаги муносабатларни мураккаблаштирмаслик учун Ана де Армаснинг қаҳрамони олиб ташланган. Актрисанинг мухлислари бундан шунчалик ғазабланадики, ҳатто Universal кинокомпаниясини судга беради, аммо судда ютқазади.

Жеймс Марсден — “Бир вақтлар Голливудда” (2019)

Фото: AdMe

Жеймс Марсден Квентин Тарантино фильмида таниқли актёр Берт Рейнольдс ролини ўйнаган. Аммо кейин Тарантино бу саҳналарни 2 ярим соатдан кўпроқ давом этадиган фильмга киритмаган маъқул деган қарорга келади.

Айтганча, монтаж пайтида Марсдендан ташқари Тим Рот ва Дэнни Стронг иштирокидаги саҳналар ҳам кесилган.

Анжела Бассетт – “Жаноб Смит ва Смит хоним” (2005)

Фото: AdMe

Анжела Бассетт “Жаноб Смит ва Смит хоним” жанговар комедия фильмида ёвуз қаҳрамон ролини ўйнаган ва жангнинг сўнгги саҳналарида пайдо бўлган. Аммо суратга олишдан сўнг, продюсерлар фильмнинг охири ёвуз одамлар билан жанг қилишни талаб қилмаслигини тушунгач, уни бутунлай кесиб ташлашга қарор қилади. Айтганча, актриса билан бирга актёр Кит Дэвид ўйнаган яна бир ёвуз одам саҳнаси ҳам кесилган.

Лив Тайлер — “Ҳамма сени севаман дейди” (1996)

Фото: AdMe

Лив Тайлер режиссёр Вуди Аллен томонидан суратга олинган “Ҳамма сени севаман дейди” мусиқий фильмида эпизодик роль ўйнаган. Актриса ҳатто мусиқий саҳна ҳам ҳам ижро этади, ҳатто Аллен унинг ижросидан ҳайратда қолади. Аммо фильм вақтини қисқартириш учун у баъзи саҳналарни, жумладан, Лив Тайлерни ҳам кесиб ташлашга мажбур бўлади. Вуди Аллен ҳатто унга шахсий мактуб ёзиб, кечирим сўрайди ва унинг роли нима учун қисқартирилганини тушунтиради. Бу иш тажрибасидан фақат бир нечта саҳна ортидаги фотосуратлар қолган.

Мишель Монаган – “Константин: Зулмат ҳукмдори” (2005)

Фото: AdMe

Kиaну Ривз иштирок этган ушбу суперқаҳрамонлик фильмида Мишель Монаган Элли исмли ярим иблис сифатида пайдо бўлиши керак эди. Аслида Элли Константиннинг шериги эди. Аммо режиссёр бош қаҳрамонни янада ёлғиз кўрсатиш учун Мишель иштирок этган барча саҳналарни кесиб ташлайди.

Кетрин Ленгфорд — “Қасоскорлар: интиҳо” (2019)

Фото: AdMe

Кетрин Ленгфорд бу фильмда Тони Старкнинг вояга етган қизини ўйнайди. Аммо томошабинларга у ўйнаган кадрлар ёқмаётгани сабабли продюсерлар персонажни фильмдан бутунлай олиб ташлашга қарор қилади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Фильмлардаги саҳналари кесиб ташланган истеъдодли актёр ва актрисалар