date
views 31 726

Севинч Мўминова қизини отасига кўрсатмаётгани сабабларини ошкор қилди

Севинч Мўминова қизини отасига кўрсатмаётгани сабабларини ошкор қилди

Аввалроқ, хонандалар Шароф Муқимов ва Севинч Мўминованинг оиласига дарз кетгани, улар бирга яшамаётгани, бироқ қонунан ажрашмаганлари ҳақида хабар берган эдик. Хонанда Севинч Мўминова онасини ҳақорат қилгани учун турмуш ўртоғи Шароф Муқимовдан қаттиқ ранжиганини, шунда ҳам оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилаётганини айтган эди. “Qalampir.uz” сайти ёзишича, "Интервью ижтимоий тармоқларга жойлаштирилганидан сўнг, Шароф ва Севинчнинг мухлисларидан кўплаб изоҳлар ёзишган. Кимдир оилавий масалага ҳеч кимнинг аралашишга ҳаққи йўқлигини айтган бўлса, яна кимдир Шароф ё Севинчнинг тарафини олиб чиқган. Кўпчилик хонанда Севинч Мўминовани фарзандини Шарофга кўрсатмаётганида айблаб, изоҳ ёзиб қолдирган" Ўз навбатида Севинч ҳам бу мурожаатларга жавоб йўллади.

“Аёл киши нима учун турмушга чиқади? Бунинг сабаблари жуда кўп, бу сабаблардан биттасини айтаман: Мени ҳимоя қиладиган, номусимни авайлаб-асрайдиган инсоним бўлсин деб.

Бу бизнинг шахсий ишимиз. Бу инсоннинг мен билан қандай гаплашишини, орамиздаги муаммоларни очиқ гапириш ниятим йўқ. Қизимни кўрсатмай қўйганимнинг эса жуда КАТТА сабаблари бор. Мен учун қизимнинг соғлиги биринчи ўринда туради. Ичикишдан қизим касал бўлиб қолишини хоҳламайман. Бизга 3-4 ойда, 1 йилда бир қизини 5 дақиқага кўриб кетадиган бағритош ота керак эмас. Унинг бу қилиғидан бутун жабр қизимга бўляпти.

Менга ҳеч ким ачинмасин ва мен ачинадиган аҳволда ҳам эмасман. Яратганга шукр, мен жуда бахтлиман, бутун азоблар ортда қолди. Менга эмас, бахтини йўқотганларга ачининглар”, деб ёзади Севинч Мўминова.

Ҳозирча оила бошлиғи Шароф Муқимов Севинчнинг иддаоларига нисбатан эътироз билдирганича йўқ. Бироқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Севинчнинг онасини омма олдида ҳақорат қилгани учун Шароф Муқимовни айблаб келмоқда.

Маълумот учун, Шароф Муқимов ва Севинч Мўминова 2010 йилнинг 4 августида турмуш қуришган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Севинч Мўминова қизини отасига кўрсатмаётгани сабабларини ошкор қилди