14:24 / 18.01.2024
172

“Одамлар мени кўришдан зериккан деб ўйлайман” — актриса Марго Робби

“Одамлар мени кўришдан зериккан деб ўйлайман” — актриса Марго Робби

Фото: Muz-tv.ru

Австралиялик актриса Марго Робби бир йилдан ортиқ фильмларда рол ўйнамаётганини айтди.

Актрисанинг сўзларига кўра, у охирги марта 2022 йилнинг кузида суратга олиш майдончасида бўлган. Ўшанда у “Барби” фильмида бош ролни ижро этган. Картина 2023 йилнинг энг даромадли фильми деб топилди.

Марго Робби фильм кўп ойлар давомида тарғиб қилиниб, кинотеатрларда намойиш этилганидан сўнг, томошабинлар учун аллақачон зерикарли бўлиб қолганини, шунинг учун у бир муддат танаффус қилишга қарор қилганини ҳазил билан таъкидлади.

Шу билан бирга, у 10 йил аввал турмуш ўртоғи Том Акерли билан асос солган LuckyChak продюсерлик компаниясига эътибор қаратаётгани учун кинони бутунлай тарк этмаганини қўшимча қилди.

Продюсерлик ишимиз кунига 24 соат, ҳафтасига 7 кун давом этади, лекин актёрлик томонидан бу мен суратга олишдан узоқ юрган энг катта давр бўлади. Чунки биз “Барби”ни 2022 йил октябрь ойида тугатганмиз. Ўшандан буён бир йилдан кўпроқ вақт ўтди. Мен актриса сифатида фаолиятимни тўхтатганимга бир йилдан ошди ва бу пандемиядан кейин биринчи катта давр бўлди. Одамлар мени кўришдан зериккан деб ўйлайман. Балки бир мунча вақт экрандан узоқда бўлишим керакдир. Ростини айтсам, бошқа фильмда қатнашсам одамлар ‘Яна уми? Биз у билан бутун ёзни ўтказдик. У аллақачон ўтмишда қолди’, дейишади. Кейин нима қилишни билмай қоламан, лекин умид қиламанки, бу тез орада бўлмайди”, — дейди актриса.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Одамлар мени кўришдан зериккан деб ўйлайман” — актриса Марго Робби