Фото: ЎзА
Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Пекиндаги Хитой Миллий музейига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Унга кўра, Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева Хитой Халқ Республикаси раисининг рафиқаси Пен Лиюан ҳамроҳлигида Пекиндаги Хитой Миллий музейини кўздан кечирди.
Ушбу ҳашаматли музейда Чин мамлакатининг 5000 йилдан ортиқ тарихидан сўзловчи 620 мингдан ортиқ ноёб экспонатлар сақланади. Биринчи хонимлар музейдаги Хитойнинг бой маданияти ҳақида сўзловчи нодир экспозицияларни катта қизиқиш билан томоша қилди.
Фото: ЎзА
Самимий суҳбатда халқлар маданияти ва қадриятлари ўхшашлиги, ришталар кўп минг йиллик тарихга эга экани, буларнинг барчаси бугунги муносабатлар ривожига кучли суръат бағишлаётгани қайд этилди.
Зироат Мирзиёева халқларни янада яқинлаштириш, ўзаро англашувни мустаҳкамлаш мақсадида маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини, мамлакатларда мунтазам ўтказиб келинаётган маданият кунлари бунга ёрқин мисол эканини таъкидлади. Музей билан танишув илиқ ва самимий руҳда ўтди.
Фото: ЎзА
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг