00:26 / 30.01.2024
405

Йилнинг энг яхши актёр ва қўшиқчилари аниқланди

Йилнинг энг яхши актёр ва қўшиқчилари аниқланди
28 январь куни «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган жорий йилги кўрик-танловда театр, кино, эстрада, анъанавий ижрочилик, цирк, аския, бахшичилик сингари 20 та номинация бўйича йилнинг энг яхшилари тақдирланди.

Дастлаб номзодлар йил якуни бўйича ижодий фаолиятида эришган ютуқларидан келиб чиққан ҳолда «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофоти комиссияси томонидан танлаб олинган бўлса, ҳар бир номинация бўйича энг яхши 3 нафар номзод танлаб олиниб, milliytanlov.uz платформаси орқали овозга қўйилди. Яъни ғолиблар жамоатчилик томонидан аниқланди.

Кино, театр ва оммавий томошалар йўналишида «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофотини қўлга киритганлар:

Йилнинг энг яхши аскиячиси - Мамасидиқ Алихонов

Йилнинг энг яхши цирк артисти - Юнус Бобоқулов

Йилнинг энг яхши қўғирчоқ спектакли - «Чўпон афсонаси» спектакли (Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри)

Йилнинг энг яхши бадиий фильми - «Ўзбек қизи»

Йилнинг энг яхши спектакли - «Лайли ва Мажнун»

Йилнинг энг яхши театр режиссори - Достон Хақбердиев

Йилнинг энг яхши театр актёри - Азизбек Назаримбетов

Йилнинг энг яхши театр актрисаси - Шохсанам Облоқулова

«Тасвирий ва амалий санъат» йўналишида «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофотини қўлга киритганлар:

Йилнинг энг яхши аҳолига хизмат қилган кутубхонаси – Сурхондарё вилояти Кўзи ожизлар махсус кутубхонаси (Хусан Исломқулов)

Йилнинг энг яхши миллий маданият маркази – Ўзбекистон қозоқ миллий маданият маркази

Йилнинг энг яхши адиби (шоири) – Иқбол Мирзо

Йил кашфиёти – Зоҳиджон Жуманазаров

«Эстрада ва анъанавий, опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати» йўналишида «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофотини қўлга киритганлар:

Йилнинг энг яхши анъанавий аёл хонандаси – Моҳичеҳра Жуманова

Йилнинг энг яхши анъанавий эркак хонандаси – Элдорбек Махсудов

Йилнинг энг яхши симфоник оркестри – Миллий симфоник оркестри (Алибек Абдураҳмонов)

Йилнинг энг яхши раққосаси – Мохина Эргашева

Йилнинг энг яхши опера ижрочиси – Аминзода Жуманиёзов

Йилнинг энг ёш бахшиси – Азамат Элмуратов

Йилнинг энг яхши эстрада аёл хонандаси – Афруза

Йилнинг энг яхши эстрада эркак хонандаси – Жаноб Расул

Эслатиб ўтамиз, ҳукумат қарори билан мамлакатимиз маданияти ва санъатини юксалтириш, унинг халқаро миқёсдаги нуфузини оширишда салмоқли, серқирра ижоди билан катта ҳисса қўшган истеъдодли ижодкорларни ҳар йили анъанавий тарзда «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти билан тақдирлаш белгиланган. Мукофотга театр, цирк, мусиқа соҳасининг эстрада, анъанавий, академик, фольклор, бастакорлик, композиторлик, рақс, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, бадиий ижод ҳамда маданият ва санъатнинг бошқа йўналишларида фаолият юритаётган соҳа вакиллари орасидан номзодлар кўрсатилиши мумкин.

Мукофотга сазовор бўлган ижодкорлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади ҳамда махсус статуэтка ва сертификат топширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Йилнинг энг яхши актёр ва қўшиқчилари аниқланди