13:15 / 02.02.2024
95

Леонардо Ди Каприо янги фильмда суратга тушмоқда (фото)

Леонардо Ди Каприо янги фильмда суратга тушмоқда (фото)
Голливуд юлдузи Леонардо Ди Каприо режиссёр Пол Томас Андерсон томонидан суратга олинаётган янги фильмнинг суратга олиш жараёнида кўриниш берган.

Фото: Instagram
Актёр суратга олиш майдончасида ифлос костюм, жинси шимда, шунингдек, катта кўзойнак ҳамда кулранг қалпоқчада таниб бўлмас даражада ўзгарган.

Фото: Instagram
Бўлажак фильмнинг суратга олиш жараёнлари Шимолий Калифорниянинг Юрека шаҳрида бўлаётгани айтилмоқда.

Ди Каприонинг пуллик телефондан фойдаланаётгани ва тирналган юз билан ерга йиқилганидан оғир дамларни бошдан кечираётган инсонни гавдалантираётганини кўриш мумкин.

Фото: Instagram
Фильмнинг сюжети ҳозирча номаълум. Шунингдек, картинада Шон Пенн ва Режина Ҳолл каби таниқли актёрлар ҳам иштирок этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Леонардо Ди Каприо янги фильмда суратга тушмоқда (фото)