Фото: “Дунё” агентлиги
Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Маданий мерос агентлиги вакиллари Лондондаги Британия музейи раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, музокаралар чоғида Британия музейи негизида Ўзбекистон маданиятини тарғиб қилиш, икки мамлакат музейлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинган. Хусусан, 2024 йилнинг сентябридан 2025 йил март ойигача Британия музейида Ўзбекистон музей экспонатлари намойиш этиладиган “Ипак йўли” кўргазмаси юқори даражада ташкил этишга келишиб олинган.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистондаги музей коллекцияларидан кўргазмада намойиш этиладиган ноёб экспонатлар тасдиқланган. Жумладан, мазкур кўргазмада Афросиёб музейидаги элчилар тасвирланган деворий сурат, Варахшадаги қизил рангли хонадан олинган деворий сурат, Кофирқалъадан топилган ноёб ўймакор панно ва Сўғд даврига оид экспонатлар намойиш этилади.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг илгари ҳеч қаерда намойиш этилмаган айрим ноёб экспонатлари Британия музейи кўргазмасининг дурдонасига айланади ва бу ўз навбатида, мамлакатимиз тарихий-маданий меросини дунёда янада кенг тарғиб этишга хизмат қилади.
Британия музейи дунёдаги қадимий, энг катта ва энг кўп томошабин келадиган музейлардан биридир. Унга 1753 йилда қироллик шифокори ва санъат коллексионери Ханс Слоан томонидан асос солинган ва ўз коллекциясини давлатга мерос қилиб қолдирган. Умуман олганда, музей кўргазмалари 94 та галереядан иборат, уларнинг умумий узунлиги 4 километр. Айни пайтда мазкур маданий-тарихий мажмуа қадимги дунёнинг ноёб коллекцияларига эга жаҳондаги энг йирик тарихий ва археологик музей ҳисобланади. Музейга ҳар йили бутун дунёдан 5,5-6 миллион киши келади.
Маданий мерос агентлигининг 2022 йилги маълумотларига кўра, республика музейлари фондларида жами 2 553 056 та музей ашёлари ва коллекциялари мавжуд. Шундан 1 928 012 та асосий фондда, 625 044 та илмий-ёрдамчи фонддаги музей ашёлари ва коллекциялари ҳисобланади. Музейларда сақланаётган экспонатларнинг 112 мингтаси жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди