11:44 / 12.03.2024
275

Озодбек Назарбеков ОАВ ходимлари билан кечган очиқ мулоқот ҳақида нималар деди?

Озодбек Назарбеков ОАВ ходимлари билан кечган очиқ мулоқот ҳақида нималар деди?
Маданият вазири Озодбек Назарбеков ОАВ ходимлари билан кечган очиқ мулоқот ҳақида фикр билдирди.

«Одатдаги ҳисобот йиғилишларидан фарқли ўлароқ, яъни қилинган ишлар ҳақида узундан-узун ҳисоботни ўқишдан чекланиб, очиқ мулоқот қилдик. Соҳадаги биз кўролмаётган муаммо ва камчиликлар, журналист ва блогер дўстларимизни қизиқтираётган саволлар табиийки, мен учун ҳам, вазирлик ходимлари учун ҳам жуда муҳимлиги учун ҳам шундай йўл тутдик», дейди соҳа раҳбари.

Вазир журналист Илёс Сафаровнинг театрлар фаолияти, уларнинг савиясини «қотиб» қолгани, томошабинни жалб қилиш учун самарали ечимлар жорий қилиш кераклигига оид саволига шундай муносабат билдирган:

«Дарҳақиқат, бугун театрларимиз фаолиятида бир маромда ижод қилиш кузатиляпти. Аммо бу “савиясиз” дейишга асос бўлмайди. Репертуарлар миллий, мумтоз ва жаҳон адабиётидан танланган асарлар асосида яратилаётгани, бадиий кенгаш кўригидан ўтмаган спектакллар репертуардан олиб ташланаётганининг бевосита гувоҳи, иштирокчиси бўлаётганим учун ҳам айта оламанки, техник томондан оқсаш кузатиляпти. Бадиий-ижодий жиҳатдан камчиликлар деярли кўзга ташланмайди.

Шуни ҳам айтиш керакки, бугун халқаро театрларда спектакль воқеаларидан келиб чиқиб, саҳнада қор ёғяпти, олов ёняпти, керак бўлса сув тошиб, актёр чўкиб кетяпти...

Буларнинг барчаси инновацион технологиялар билан жиҳозланган театрларда бўлаётгани, яна бир марта театрларимиз техник салоҳияти ҳамда ходимлар малакасини оширишдек муҳим масала олдимизда кўндаланг турганини кўрсатаётир
».

Озодбек Назарбеков матбуот анжумани давомида санъаткорларнинг «хурмача» қилиқлари-ю, теледастурларни тартибга солиш, катта-катта маданий тадбирларни юқори савияда ташкил этиш, йил якунида санъат вакиллари ўртасида ўтказиб келинаётган «энг яхши»ларни тақдирлаш маросимини ҳаққоний ташкил этиш каби эътирозли саволларга ҳам жавоб берганини айтади.

«Бундан ташқари, санъаткорларнинг даромадларидан солиқ тўлашни йўлга қўйиш масаласи ҳам ўртага ташланди.

Мухтасар айтганда, бугунги мулоқотимиз одатдаги матбуот анжуманларидан фарқли равишда анчайин саволлару, баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Хулосамиз: бу каби мулоқотларни анъанага айлантириб, жамоатчилик вакиллари билан ўзаро фикр-мулоҳаза ва таклифлар алмашиб туришимиз керак экан...
», дея таъкидлаган маданият вазири.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков ОАВ ходимлари билан кечган очиқ мулоқот ҳақида нималар деди?