Фото: АОКА
11 март куни Маданият вазирлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда вазир Озодбек Назарбековнинг маълум қилишича, ижодкорлардан солиқ олишда мажбурий декларациялаш тартибига ўтиш бўйича Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.
“Ҳар бир даромад туридан солиқ олишни назорат қилиш айни пайтда мураккаб кечяпти. Солиқ қўмитаси билан бу масалани бир неча йилдан бери муҳокама қиляпмиз, ишлаяпмиз. Ҳозирда ижодкорларга солиқ тўлаш бўйича 2 хил шаклдан бирини танлаш эркинлиги берилган. Хоҳласа, декларация тўлдиради, бу – ихтиёрий. Хоҳласа эски шаклда, базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб солиқ тўлайди. Ҳар иккала шаклга имконият берганмиз.
Биз фақат декларация ёрдамида муаммога ечим топишимиз, бошқа ижодкорларга ҳам чиқиб боришимиз мумкин. Бу ерда фақат хонандалар эмас, шоирлар, бастакорлар ва бошқалар ҳам бор. Бу ҳам яширин иқтисодиётнинг бир қисми. Лекин осон, енгил ечимини тополмаяпмиз. Тўрт йилдан бери мана шу масалада Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз. Менимча, ихтиёрий равишда санъаткорларни декларация тўлдиришга ўтказиш энг тўғри йўл бўлади.
Ижодкорларда бундан қўрқиш, озгина ҳайиқиш бор. Биз бунга босқичма босқич етиб борамиз, бир кунда масалани ҳал қила олмаймиз. Бу – энг тўғри йўл. Бошида тезликда бу ишни қилмоқчи эдик, аммо Солиқ қўмитаси билан ишлашни бошлаганимиздан кейин кўплаб бошқа мураккабликлар ҳам борлиги маълум бўлди. Ҳаракатлар бор, декларациялаш тартибини йўлга қўйишимиз шарт”, – деди Озодбек Назарбеков.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари, ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ҳамда мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилиши белгиланган, бироқ бу тизим ҳозирга қадар амалиётга жорий этилмади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди