13:05 / 27.03.2024
183

Гомернинг «Илиада» асари қадимги чўккан кемаларни топишда ёрдам берди

Гомернинг «Илиада» асари қадимги чўккан кемаларни топишда ёрдам берди
«Троя» филмидан кадр.
Грек археологлари қадимда чўкиб кетган кемаларни қидириш учун кўплаб тарихий ҳужжатларни ўрганишди. Шулардан бири антик юнон файласуфи Гомер милоддан аввалги 8-асрда ёзган «Илиада» поэмаси бўлиб, айтилишича, асар замонамиз олимларига қидирувда жуда қўл келган.

IFL Science хабар беришича, қидирувлар билан Греция миллий тадқиқот жамғармаси мутахасислари шуғулланган. Археологлар қидирган барча кемалар Касос ороли қирғоқлари яқинида турли даврларда сувга ғарқ бўлган. Гомер асарида Касос Троя билан урушга қўшилган йирик портлардан бири бўлгани айтилади.

«Илиада» ва бошқа қадимги манбалардан олинган маълумотлар чўккан кемаларни топишда ёрдам берди. Топилган кемалар турли даврларга мансуб, уларнинг фан учун аҳамияти беқиёс. Топилмаларнинг аксарияти милоддан аввалги 450-йилларга мансуб. Қолаверса, Рим даври, Ўрта асрлар кемалари ва ҳатто Иккинчи жаҳон пайти чўккан оддий ёғоч қайиққача топилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Гомернинг «Илиада» асари қадимги чўккан кемаларни топишда ёрдам берди