Севимли турк сериалларини томоша қилар эканмиз, кўпинча бир нечта актёрларнинг айнан ўхшашлигини пайқаб қоламиз, кейин эса улар қариндош эканликлари маълум бўлади. Бундан ташқари, сериал ёки фильмнинг охирида бир хил фамилияларга кўзимиз тушади.
Ҳанде Сорал, Бедирҳан Сорал ва Бенсу Сорал
Ҳанде Бенсу ва Бедирҳаннинг катта опаси. Ҳанде 2008 йилда “Опа-сингиллар тақдири” сериалида дебют қилади, кейин эса “Чолиқуши”, “Эртуғрул”, “Оловли қушлар” ва бошқа лойиҳаларда иштирок этади.
Унинг ортидан синглиси Бенсу ҳам актриса бўлишга қарор қилади. 2012 йилда қиз “Чорраҳада” сериалида дебют қилади, “Кичик ёлғончилар” фильмида суратга тушгач, шуҳрат қозонади.
Бедирҳан — Бенсунинг эгизак укаси. У “Яхши ўйин” ва “Почта қутиси” каби таниқли лойиҳаларда роль ўйнаган бўлса-да, фильмларда катта муваффақиятга эриша олмаган. Аммо уларда иштирок этганидан сўнг, йигит реклама роликларида суратга тушиш таклифларини олади (у Head & Shoulders шампун кампаниясининг расмий юзи), бундан ташқари, Бедирҳан мультфильм қаҳрамонларига овоз беради, блогерлик билан ҳам шуғулланади.
Таъкидлаш жоизки, уч нафар истеъдодли фарзандларнинг ота-онаси санъатга ҳеч қандай алоқаси йўқ одамлар: уларнинг отаси мебел дўконига эгалик қилади, онаси эса уй бекаси.
Арас Булут Ийнемли, Ўрчун Ийнемли ва Мирай Данер
Арас Булут нафақат машҳур лойиҳаларга бой карьераси, балки камтарона оиласи билан ҳам фахрланади. Масалан, “Муҳташам юз йил”, “Марал”, “Ичкарида”, “Чуқур” сериаллари юлдузининг Ўрчун исмли катта акаси бор. У режиссёрлик дипломига эга, уни “Эртуғрул” ёки “Ешилчам”да кўрган бўлсангиз керак. Айтганча, Арас дастлаб муҳандислик факультетига ўқишга киради, лекин уни камера ўзига кўпроқ жалб қилгани учун (у рекламаларда суратга тушган) актёр бўлишга қарор қилади.
Ийнемлининг 25 ёшли жияни Мирай Данер ҳам актриса. Унинг фильмографияси 7 та фильмни ўз ичига олади, уларнинг деярли барчасида қиз асосий ролларни ўйнайди.
"Биз ҳар доим бир-биримизни қўллаб-қувватлаганмиз. Бундан ташқари, режаларимиз ҳам бир-бирига мос келади, чунки биргаликда ҳамма нарсага эришиш ҳар доим осонроқ бўлган. Арас ва Ўрчуннинг жияни эканимдан фахрланаман", — дейди Мирай.
Гезде Хўжаўғлу ва Ризо Хўжаўғлу
38 ёшли Гезде “Маликам, энди қара”, “Уқубат” ва “Чуқур” фильмларида иштирок этган. Унинг ўзидан 7 ёш катта акасини эса “Кара амаки”, “Тузоқ”, “Агентимга қўнғироқ қилинг”, “Чуқур” сериаллари орқали таниймиз.
Ризонинг сўзларига кўра, синглиси истеъдод бўйича ундан ўзиб кетади.
"У мендан яхшироқ роль ўйнайди. Мендан маслаҳат сўраб келган ҳар бир кишига Гездага боришни тавсия қиламан. Синглим ё уларни лойиҳага жалб қилади ёки қандайдир тарзда уларга ёрдам беради", — дейди актёр.
Ваҳиде Перчин ва Ализе Гердум
49 ёшида Ваҳиде “Муҳташам юз йил” сериалида Хуррам султон ролини ижро этган. Қизи Ализе ҳам у билан бирга фильмда суратга тушган — у султоннинг набираси Наргизшоҳ ролини ўйнаган.
"Ализенинг ижросини бошқалар баҳоласин, мен уни баҳолай олмайман. Биз қўлимиздан келганини қилдик. У актриса бўлиш учун таълим олди. Бу энди унинг иши. Бу ҳақда томошабиннинг ўзи қарор қилади", — дейди Ваҳиде Перчин интервьюсида.
Ализе Перчин тасвирий санъат факультетини тамомлаган ва унинг фильмографияси 15 дан ортиқ лойиҳаларни ўз ичига олади.
Айтганча, 30 ёшли Ализе Истанбулдаги Окан университетини, сўнгра Америка кино актёрлиги академиясини битирган. Она-бола “Биринчи муҳаббат” (2006), “Зефир” (2010) ва “Менинг онам” (2016-2017) сериалларида бирга роль ўйнаган.
Савас Алп Башар ва Лале Башар
Савас Алп Башар — 28 ёшли актёр, Лале ва Камол Башарнинг ўғли, актриса (“Менинг исмим Фараҳ”, “Хатолик”, “Ҳақиқат” ва бошқа фильмларда роль ижро этган) ва театр режиссёри, драма ўқитувчиси. Ижодга бўлган муҳаббат Савас Алпга онасидан ўтади, шунинг учун у ота-онасининг изидан боради ва 2013 йилда телесериалларда роль ўйнай бошлайди.
У Яман Эфе Гюрол ролини ўйнаган “Севги ёлғонни севади” ёки бош қаҳрамоннинг укаси ролини ижро этган “Ҳали ҳам умидим бор” лойиҳалари туфайли танилади. Ҳозирда кичик Башар “Агентимга қўнғироқ қилинг” (2020-2021) ва “Ҳужумчи” (2021) сериалларидаги роли билан мақтаниши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди