16:38 / 17.04.2024
88

Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди

Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди
Фото: Instagram
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтган INDIE SHORT FEST кинофестивалининг “Энг яхши клип” номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Режиссёрлар Нодир ва Хуршид Собировлар томонидан ишланган ушбу клип мутахассис ва томошабинларда катта таассурот қолдирган.

Қувонарлиси шундаки, бу клип 2023 йили Лос-Анжелес шаҳрида Cine Gear Expo 2023 кўргазмасида ҳам эътироф этилганди. Яъни 60 дан ортиқ давлатдан келган иштирокчилар орасидан “Мендирман” қўшиғига суратга олинган клип “Мусиқий ва қисқа метражли фильмлар” номинацияда иштирок этиб, “Энг яхши клип” деб эълон қилинганди.

Фото: Instagram
Эслатиб ўтамиз, клип 2018 йили “9999” студияси томонидан суратга олинган, YouTube тармоғида 7 миллионга яқин кўрилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди