Душанбе шаҳридаги «Кўҳи Борбад» санъат саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида «Дўстлик оқшоми» бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон концертни биргаликда томоша қилдилар.
Икки мамлакат санъат усталарининг бундай концертлари халқларимиз ўртасидаги абадий ва самимий дўстликни ифодаловчи яхши анъанага айланган. Зеро, меҳр-оқибатли бўлиш, тинч-тотув яшаш – халқларимизнинг азалий орзуси ва самимий интилишидир. Бугун ушбу орзу-интилишлар ҳаётга кўчмоқда, мамлакатларимиз етакчиларининг иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли халқларимиз янада яқинлашди, давлатлараро муносабатлар иттифоқчилик даражасига кўтарилди.
Бу жиҳатлар бугунги концерт дастурида яна бир бор тасдиқланди. Истеъдодли санъаткорлар ижро этган куй-қўшиқларда халқларимиз маданиятининг бойлиги, ўзига хослиги ва шу билан бирга муштараклиги ўз ифодасини топди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди