143
Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди
Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда Қарши, Тошкент, Андижон, Нукус ва Марғилондаги Zamin Creative студияларининг янги иштирокчилари ва битирувчилари қатнашди. Бу ҳақда “Замин” халқаро жамоат фонди хабар берди.
Фото: “Замин” халқаро жамоат фонди
Маълум қилинишича, фестивал ёшларга биргаликда ижодий лойиҳаларни амалга ошириш учун ажойиб имконият бўлди. Медиа йўналишида иштирокчилар дунёга машҳур риштонлик кулол Алишер Назиров ва Ёдгорлик ипак матолари фабрикаси билан ҳамкорликда “Нигоҳ” кўргазмасини тайёрлади.
Фото: “Замин” халқаро жамоат фонди
“Ёш актёрлар ўзларининг саҳна кўринишларида дарахтлар кесилиши ва денгизлар қуриши каби муҳим экологик мавзуларни кўтарди. Ёш дизайнерлар ”биргаликда, бир бутун бўлиш” ғоясини асос қилиб, миллий қуроқ усули, яъни майда парчалардан бир бутун буюм яратиш анъанаси орқали инсоннинг табиатга меҳрибон муносабатини очиб берди.
Фото: “Замин” халқаро жамоат фонди
Зироат Мирзиёева болаларни фестивал муваффақиятли якунлангани билан табриклади, ижодига муваффақиятлар, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш сари йўлда тўлиқ эркинлик, шодлик ва илҳом тилади”, – деб ёзилади хабарда.
Фото: “Замин” халқаро жамоат фонди
Шунингдек, Фарғона туманининг “Дўстлик” маҳалласида Зироат Мирзиёева иссиқхона хўжалиги бўйича амалий тренингларда иштирок этаётган экомактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларга қўшилди.
Фото: “Замин” халқаро жамоат фонди
FAO экспертлари ва иссиқхона эгалари ўз мисолларида “ақлли” иссиқхонанинг имкониятларини қизиқарли тарзда очиб берди, самарали табиатни асровчи кўникмаларнинг қўлланилиши ҳосилдорликни оширишга, табиий ресурсларни сақлаб қолишга имкон беришини болаларга кўрсатиб берди.
Фото: “Замин” халқаро жамоат фонди “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди