15:43 / 20.04.2024
461

“Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди

“Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди
Кадр: Telegram
“Ўзбекконцерт” ижтимоий тармоқларда хонанда Лола Йўлдошева билан унинг кийиниш маданияти бўйича олиб борилган суҳбат юзасидан тарқалган видеога муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда хонанда Лола Йўлдошева ижроси акс этган видео тарқалди. Баъзи фойдаланувчилар унинг концерт либосида кўкрак ва кўкрак учлари шакли ҳаддан ортиқ тарзда сезилиб турибди, деб ҳисоблашган. Кейинроқ “Ўзбекконцерт” биносида хонанданинг ушбу ташкилот вакили билан суҳбати акс этган видео пайдо бўлди. Видеодаги эркак Лолага ташкилот хонандани яхши билиши ва ҳурмат қилишини, унга чақириб, ушбу ҳаракат бўйича ўз позицияларини билдирганликларини ёзишларини айтади.

Лола унга “Ўзбекконцерт” танбеҳ беришини эмас, балки аёл ва санъаткор сифатида ҳимоя қилишини истардим, деб жавоб берган.

Давлат муассасасининг қайд этишича, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги қонунининг 21-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом” билан тасдиқланган паспортнинг лицензия талаб ва шартларида “концерт-томоша тадбирларида ижрочиларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига, саҳна маданияти, ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатларни ҳамда томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилмаслик” каби вазифалар белгиланган.

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида 18 апрель куни хонанда “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига таклиф этилиб, ҳолат юзасидан суҳбат олиб борилди. Хонандага яна бир марта лицензия талаблари эслатилди. Шу ўринда, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси барча санъаткорлардан саҳна маданиятига риоя этишларини сўраб қолади”, — дейилади хабарда.

Маълумот учун, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси мамлакатда концерт-томоша фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, шу жумладан, миллий эстрада, опера, миллий рақс ва хореография санъатини, оркестрларни, гастрол-концерт фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва мувофиқлаштиришга қаратилган ташкилий-ижодий ишларни амалга оширувчи Маданият вазирлиги ҳузуридаги давлат муассасаси ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди