515
Жалолиддин Аҳмадалиев янги концерт дастури ва қимматга сотилаётган чипталари ҳақида гапирди (фото)
Ижодини бошлаганига кўп бўлмаган хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев қисқа вақтда мухлислар назарига тушиб улгурган. У уч йилдан буён яккахон концерт дастурини тақдим этмоқда. Қизиғи шундаки, интервьюларида мусиқий жиҳатдан саводсиз эканлигини айтган хонанданинг концертига чипта топиш амримаҳол. Топилганинг ҳам нархи анча баланд. “Дарё” ижодкорлари хонанданинг концертига ташриф буюришди ва мухлисларни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олишди.
Концерт олди ҳар бир хонандада ҳаяжон бўлади. Жалолиддин Аҳмадалиев фақат биринчи кун ҳаяжонланганини ва мухлислар янгича имиждаги концертни қандай қабул қилишаркан, деб хавотирга тушгани ҳақида гапирди.
Фото: “Дарё”
— Кеча ҳаяжон бор эди, бугун йўқ. Концерт кутилгандан ҳам зиёда бўлди, зал мухлислар билан тўлди. Бу йилги концертда бир оз ўзгаришлар бўлгани учун одамларга озгина эриш туюлган бўлиши мумкин-у, лекин яхши қабул қилишди. Икки йилги концертимиз давомида рақслардан умуман фойдаланмасдик. Бу йил ташқи кўринишимни ва концерт программасини бир оз ўзгартирдик. Раққосалар иштирокининг сабабига келсак, бир хилликдан чекланиш ҳам керак. Мухлислар яхши қабул қилишди, менимча.
Хонанда концерт тайёргарлигида берган интервьюсида сирли дуэтдоши ҳақида айтиб ўтганди. Аммо дуэтдош концертнинг илк куни иштирок этмади. Бунинг сабабини хонанда қуйидагича изоҳлади.
Фото: “Дарё”
— Сирли меҳмон концертимизнинг сўнгги кунида иштирок этади. У айримлар ўйлаганидек Муниса Ризаева ёки Озода Нурсаидова эмас. Ростини айтсам, у ўта машҳур хонанда эмас. Аммо кимлигини ҳозирча сир сақлайман.
Айрим хонандалар бир неча кун “Халқлар дўстлиги” санъат саройида эмас, балки бир куни “Ҳумо Арена”да концерт беришни маъқул кўришмоқда. Хонанданинг бунга муносабати қандай?
Фото: “Дарё”
— Мен учун “Халқлар дўстлиги” санъат саройи қулай, ризқимиз қўшилган экан бу йил ҳам шу ерда концерт беряпман. Кейинчалик балки мен ҳам у ерда концерт берарман. Концерт аввало мухлислар талабидан келиб чиқади. Шу билан бирга, хонанда даромад ҳам топади. Концерт бериш барибир ёқимли жараён.
Хонанда концерт чипталарининг анча қимматга сотилаётгани ҳақидаги эътирозга қуйидагича жавоб берди.
Фото: “Дарё”
— Мен концерт чипталари нархига аралашолмайман, бу нарсаларни ташкилотчилар қилишади. Мен фақат ўзим учун саҳна декорациясини қиламан. Худди тўйга келгандек, концертдан ҳам гонорар оламан. Бошқа масалалар билан концерт ташкилотчиларининг ўзлари шуғулланишади.
Хонанда санъатдаги рақобатга муносабати ва Ҳамдам Собировга қўшиқ ёздирмаслиги ҳақида ҳам гапириб ўтди.
Фото: “Дарё”
— Мен ҳеч кимга ҳасад қилмайман, улар билан жуда яқин ҳам, узоқ ҳам эмасман. Водийлик устоз санъаткорлар билан алоқаларимиз яхши. Ҳамдам Собиров ҳақидаги саволингизга келсак, мен ундан қўшиқ олмайман. Чунки мен у йўналишда куйлолмайман, бундай куйлаш стилим эмас, — дейди хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев.
Жалолиддин Аҳмадалиев, янги концерт, Халқлар дўстлиги “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди