23:44 / 19.06.2024
211

Ўзбек режиссёрининг жадидлар ҳақидаги филми халқаро кинофестивалда мукофот олди

Ўзбек режиссёрининг жадидлар ҳақидаги филми халқаро кинофестивалда мукофот олди
Фото: BWG Production
Ўзбекистонлик режиссёр Руслан Солиевнинг «Орзумандлар» ҳужжатли филми Франциянинг Канн шаҳрида бўлиб ўтган World Film Festival кинофестивалида «Энг яхши маърифий филм» номинациясида ғолиб бўлди.

BWG Production томонидан суратга олинган ҳужжатли филм XIX аср охири — XX аср бошларида Россия империяси ва XX аср биринчи ярмида Туркистон ўлкасида жадидчилик ислоҳоти ҳаракати вакиллари ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳаракат ҳақида дунёнинг турли бурчакларидан келган тадқиқотчилар ва илғор одамларнинг қариндошлари сўзлаб беришган.

Филмда жадидларнинг синфий жамият қурган тузум доирасида миллий ўзликни сақлашга интилиши кўрсатилган. Совет ҳокимиятига ишонган илғор одамларнинг хатолари кўрсатилган. Мусулмон жамиятида гендер тенглигига, жумладан, шоира Анбар-отин мисолида эътибор қаратилган. Анбар-отин ролини таниқли тожик-рус қўшиқчиси Манижа ижро этган, бу филм унинг дебюти ҳисобланади. Суратга олиш ишлари Ўзбекистон, Россия ва Туркияда олиб борилган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда тарихга, жумладан, жадидчилик ҳаракатига бағишланган кўплаб филмлар суратга олинди. Аввалроқ машҳур жадидларга бағишланган ҳужжатли филмлар туркуми чиққан эди. «Беҳбудий», «Муқимий», «Авлоний» каби бадиий филмлар шулар жумласидан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбек режиссёрининг жадидлар ҳақидаги филми халқаро кинофестивалда мукофот олди